Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:59

Футбол - Ўзбекистонда сўз эркинлиги учун қолдирилган ягона майдон


Uzbekistan- Uzbek football fans
Uzbekistan- Uzbek football fans

Ўзбекистон сиëсати¸ иқтисоди¸ коррупция ва Каримов оиласининг мамлакат иқтидорига конституцияга зид тарзда ëпишиб қолгани борасида мум тишлаган ўзбек матбуоти футбол муаммолари ҳақида бемалол ëзмоқда.

Ўзбекистонда футбол бемалол танқидий фикр айтиладиган ягона майдон¸ деган мазмундаги эшиттиришда футбол борасида танқидий фикрлари билан танилган журналист Бобомурод Абдуллаев иштирок қилди.

Тошкентлик футбол шарҳловчиси Фарҳод Нотбўтаев ва футбол борасида блоглар ëзиб борадиган Ҳамбургда истиқомат қилувчи журналист Малик Мансур ҳам сўз эркинлигининг Ўзбекистондаги ҳажми футбол майдони билан тенг¸ деган фикр билдиришди.

Футбол бўйича 2014 йил Бразилияда бўладиган жаҳон чемпионати плей-офф босқичи жавоб учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Пахтакор стадионида Иордания терма жамоасини қабул қилди ва пеналтилар сериясида 9-8 ҳисобида мағлубиятга учради. Бу мағлубият¸ қолаверса сўнгги ўйин пайтида "Пахтакор" марказий стадионида чироқ ўчиб қолгани айни кунларда ўзбек жамоатчилиги орасида очиқ мунозараларга сабаб бўлди.

Бу мунозаралар аксининг ўзбек матбуотига ҳам кўчгани кўрилди.

Бу аснода ўзбек футболини танқид қилувчи шеър ва қўшиқлар тўқила бошланди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:34:05 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG