Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:47

Янгийўлда “Ëш тарғиботчилар гуруҳи” ўқувчиларни пахтага чорламоқда


БМТ қошидаги Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) Ўзбекистондаги пахта йиғим теримига ўз кузатувчиларини юбориши арафасида ҳокимият мулозимлари теримчилар орасида ташвиқот тадбирларини кучайтирди.


Янгийўлдаги бир нечта касб-ҳунар коллежида аҳоли ва мактаб ўқувчиларини пахта теримига чорлайдиган “Ëш тарғиботчилар гуруҳи” тузилди.

Янгийўл халқ таълими идорасидаги Озодлик манбасининг айтишича¸ коллежларнинг фаол ўқувчиларидан таркиб топган бу гуруҳ уйма-уй юриб, аҳолини пахта теримига сафарабар қилишда туман ҳокимлиги мулозимларига ëрдамчи бўлади.

Янгийўл касб-ҳунар коллежидаги Озодлик манбаси эса “Ëш тарғиботчилар гуруҳи” учун махсус чоп қилинган баннернинг фотонусхасини юборди.

Манбага кўра бу баннер Янгийўлдаги касб–ҳунар коллежи кираверишига осиб қўйилган.

Баннерда қийғос очилиб турган пахтазор фонида жилмайиб турган икки ўғил ва бир қиз бола акс этган. Баннер марказида эса “Ëш тарғиботчилар гуруҳи” деган ëзув бор.

Озодлик мухбири Тошкент вилоятидаги коллежларга телефон қилиб, вазиятни ўрганди.

Тошкент вилоятидаги Озодлик суҳбатлашган учта коллежда “Ëш тарғиботчилар гуруҳи” фаолият олиб бораëтгани маълум бўлди.

Суҳбат асносида маълум бўлишича¸ коллежларда ҳар куни эрталаб ўтқазиладиган махсус линейкаларда “Ëш тарғиботчилар гуруҳи”нинг қайси маҳалла ëки кўчада пахтага сафарбарлик тарғиботи ўтказилиши белгилаб берилмоқда.

Кузатувчилар келишига таëргарлик

Бу йил биринчи марта БМТ қошидаги Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) Ўзбекистондаги пахта йиғим теримини мамлакатнинг ўзида туриб, кузатишга изн олди.

Фақат расмий Тошкент бу кузатувчиларнинг ўзбек мулозимлари билан бирга пахта далаларига боришига изн берди.

Пахтага сафарбар қилинганлар ХМТ кузатувчиларига нима дейиши кераклиги ҳам ўргатилмоқда.
Пахтага сафарбар қилинганлар ХМТ кузатувчиларига нима дейиши кераклиги ҳам ўргатилмоқда.
Озодликка мактуб ëзган Тошкент вилоятида бошқарувчи бўлиб ишлайдиган йигитнинг ëзишича, пахтага юборилаëтганларга Халқаро Меҳнат Ташкилоти кузатувчилари ҳақида огоҳлантириш берилган.

Мактуб муаллифига кўра¸ пахтага сафарбар қилинганлар ХМТ кузатувчиларига нима дейиши кераклиги ҳам ўргатилмоқда.

"Халқаро ташкилот кузатувчиларига қандай жавоб беришимиз борасида кўрсатма беришди. Яъни биз пахтага ўз ҳоҳишимиз билан давлатимизга ëрдам бериш¸ иқтисодни кўтариш мақсадида фидокорона хизмат қилишимиз учун пахтага чиққанлигимизни айтишимиз лозимлигини уқтиришди", дейилади мактубда.

Пахтага ўз хоҳиши билан чиққанлиги ҳақидаги “нақорат” Тошкент ва Андижон вилоятидаги коллеж ўқувчиларига ëдлатилаëтгани борасида Озодлик тасарруфида маълумотлар бор.

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидан бизга юборилган видеотасвирда коллеж ўқувчиси Ўзбекистон пахтасини "фидокорана йиғиб-териш ҳақида" ўқитувчилари ëдлатган гапни бийрон қилиб айтиб беради.

Тасвирни кўрсатмасдан¸ фақат овозини ишлатишга изн олганимиз бу видеотасвирдан иқтибос:

“Ватанимиз олдида бизга қўйилган бурчимизни адо этяпмиз. Чунки давлатимиз бизга шароит яратиб берганидан кейин ўша шароитни оқлаб қўйишимиз керак.

Президентимиз олдида юзимиз ëруғ бўлиши учун ҳам бизга қўйилган талабларни чин кўнгилдан юракдан бажарамиз. Барча ўқувчилар белни маҳкам боғлаган ҳолда пахта йиғим теримини биринчи ўринда бажаришга ваъда берамиз барчамиз. Пахтада касал бўлган, ярадор бўлган¸ қўллар синган ҳолатлар кўп бўладида. Шуларни ҳам олдини олиб шифокорларимиз анча тер тўкишяпти. Бу бизнинг ватан олдидаги бурчимиз учун ҳиссамиздир”¸ дейди Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидан бизга юборилган видеотасвирда акс этган ўқувчи.

Пахта агитбригидалари

Аҳолини пахтага чорловчи агитбригадаларга Совет даврида асос солинган.
Аҳолини пахтага чорловчи агитбригадаларга Совет даврида асос солинган.
Аҳолини пахтага сафарабар қилиш учун махсус агитбригадалар тузиш амалиëтига совет даврида асос солинган эди.

Совет даврида шоир ва ëзувчилардани иборат гуруҳ маҳаллама-маҳалла юриб, одамларни пахта теримига чорлаган.

Бу тажриба Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин ҳам давом эттирилди. Агитбригидалар таркибига ашулачилар ҳам киритилди. Агитбригада ишидан бўйин товлаган ашулачиларнинг жазоланган ҳолатлари мавжуд.

Ўзбекистонда лицензиядан маҳрум қилинган мусиқий гуруҳнинг исмини айтмаган вакили “пахтага бормаган ашулачилар қора рўйхатга киритилади”¸ деган фикрда:

- Олдин битта нарса бўлган ака. Ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан "санъаткорлар пахта теримчиларига бориб¸ концерт қилсин"¸ деган жойи бўлган эди. Ўшанга пахта теримларига, хуллас бир кун биттаси телефон қилиб, “Ака, хизмат бор”, деди. “Қаерда?” десам, “Чинозда”, деди. “Ака, бизнинг вақтимиз йўқ. Клип съëмкамиз бор”. “Йўқ, бориб бермасанглар бўлмайди. Мана шунча пул бераркан”. “Аниқми? Сизлар ҳам бўласизларми?” дедим. “Ҳа”, деди. Кейин 1000 доллар берди қўлимга. Эртаси куни соат 9 да ўртоқ бошлиқ ҳурматли Азамат Ҳайдарович хоналарига чақиртирдилар. “Нимага давлат тадбири пахта учун пул олаяпсизлар?”. “Биз пахталигини билганимиз йўқ”, деб сразу пулни қайтариб бериб, ундан ташқари Чинозга, Тўйтепага, Юқори Чирчиққа, Давлат солиқ академияси коллежига бориб, хизматларни ўтаб, чиройли қилиб келдик. Лекин пахталигини билмаганмиз пул олаëтганда. Шу тушунмовчилик бўлган ўртада. Шундан ҳулоса қилиб пахта билан боғлиқ тадбир бўлса, биринчи айтишлари билан сразу бориб берамиз¸- дейди суҳбатдош.
XS
SM
MD
LG