Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:32

OzodlikOnline: Аҳлу аëлингиз зўравонликдан ҳимояланганми?


25 ноябрь БМТ томонидан Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши кун сифатида нишонланади. БМТ таъкидича¸ 21-асрда ҳам хотин-қизларга нисбатан ўз эрлари ва оиладаги бошқа эркаклар зулми кучайишда давом этмоқда ва бугун ер юзидаги ҳар уч аëлнинг бири бевосита бу зулмдан азият чекмоқда. Сизнинг аҳлу аëлингиз бу зулм ичидами ëки ундан ҳимояланган? 25 ноябрь¸ душанба куни Тошкент вақти билан 21:05 дан бошлаб OzodlikOnline ва OzodSkype Skype манзиллари орқали шу ҳақда гаплашдик.

БМТ талқинича¸ хотин-қизларга уларнинг жинси асосида жисмонан¸ сексуал ва руҳий азоб бериш билан якунланадиган ҳар қандай ҳатти-ҳаракат зўравонлик деб баҳоланади ва бундай амалиëт кескин қораланади.

Хотин-қизларни бундай зўравонликка маҳкум қилаëтганлар эса¸ БМТ мутахассисларига кўра¸ биринчи галда уларнинг эрлари ва тўшакдошлари¸ қолаверса ўз ота ва эркак иниларидир.

Бундай зўравонлик кўлами ер юзининг аксар нуқтасига ëйилган ва Африканинг Эфиопия каби қашшоқ ҳудудида 71 фоиз аëл ўз эрининг сурункали зўравонлиги остида яшаëтган бўлса¸ Япония каби энг тараққий қилган давлатда ҳам аëлларнинг 15 фоизи ўз тўшакдоши зулмига дуч келмоқда.



Жамиятшунос ва кузатувчиларга кўра¸ дунëнинг кўплаб минтақа ва маданиятларида хотин-қизларни уларни фақат аëл жинсига мансуб бўлгани учун камситиш ва уларга зўравонлик қилиш анъана тусини олгани боис¸ бундай зулм аксар ҳолларда жамоатчиликка очиқланмайди ҳам.

Ўзбек жамиятидаҳам¸ кузатувчилар фикрича¸ ана шундай анъанани 21-асрда ҳам ўз зеҳниятида ташиëтганларга сероб.

Ўзбек аëллари¸ хусусан¸ ëш келинлар ўз эрлари¸ қолаверса эрнинг яқинлари томонидан қилинаëтган жисмоний¸ руҳий ва жинсий тазйиқ ва таҳқирларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимлари¸ ëхуд ҳуқуқ фаоллари эътиборига олиб чиқишни ҳамон номақбул ҳаракат деб билади. Ҳамон аксар оилалар ўз қизларини бундай зўравонликдан ҳимояланишга тайëрлаш ўрнига¸ уларни бундай зулмни қабул қилиш¸ “уйдаги гапни кўчага олиб чиқмаслик”ка ўргатишади.

Ўзбек ота-оналари қизини бошқа оилага келин қилиб юборар экан¸ бошқаларга “қизимни сотдим”¸ “қизимдан қутулдим” дея ҳисоб беради¸ қизлари қулоғига борган ерларига “тошдек ўрнашиш”ни қуйишади.

“Ит вафо¸ хотин жафо”¸” Қизини урмаган дизини (тиззасини) урар”¸ “Қиз сақлагунча¸ туз сақла” деган мақоллар остида зеҳнияти шаклланган ўзбек йигитларининг кўпчилиги ҳам эр ва қиз отасига айланар экан¸ ўз зиммасига ана шу ижтимоий рол ижрочиси вазифасини олади.

Ўзбекистонда оила мустаҳкамлигини кучайтириш иддаоси остида қилинаëтган ажралишга оид статистикани камайтириш жараëнида ажралиш усун судга ариза топширишдан аввал маҳалла қўмитасидан рухсат олиниши шарт қилиб қўйилган.

Йиллар давомида яшаб келгани зўравонликдан тўйиб¸ ниҳоят ажралишга қарор берган аëллар маҳалла "оқсоқол ва кайвони"ларига бундай рухсат сўраб чиқар экан¸ эшитадигани сабрли бўлиш¸ эр ва қайнонага итоат қилиб яшаш¸ ажралишни хаëлдан чиқариш ҳақидаги маслаҳат бўлади.

Ўзбекистон давлат тизимларининг норасмий қисмига айланган маҳалла мутасаддилари аксар ҳолларда фақат ичкиликбоз ëки руҳан касал эрнинг хотинини ўлдириб қўйиши ëки зўравонликдан тўйган аëлнинг ўз жонига қасд қилиши яқин қолганини сезган тақдирда¸ яъни зўравонликнинг энг сўнгги босқичидагина аëлнинг ажралиш ҳақидаги сўровларини қондириб¸ судга тегишли қоғоз беришга розилик беради.

Булардан кўринадики¸ ўзбек жамиятида хотин-қизларни оила ичидаги зўравонликдан асраш механизм йўқ ҳисоби¸ зўравонлик эса¸ ҳамон оилавий ҳаëтнинг таркибий қисми сифатида қабул қилинмоқда.

Айни пайтда¸ миллионлаб эрларнинг ўз оиласини ташлаб узоқ ва яқин хорижга кетиб ишлаëтгани ўзбек оилаларида авваллари кўрилмаган жисмоний ва руҳий зўравонликлар оқимини яратмай қолмади.

Аëлнинг зўравонликдан озод яшаши тўлиқ кафолатланмаган бундай жамиятда¸ Сиз ўзингиз ва яқинларингизни ҳимоя қилишнинг қандай имконларига эгасиз?

Зўравонликка дуч келсангиз¸ кимга¸ қаерга мурожаат қиласиз?

Онангиз¸ аëлингиз¸ қизингиз оиладаги жисмоний ва руҳий зўравонликдан ҳимояланганми?

Уларни ҳимоялаш учун Сиз нима қилдингизу нималар қилмоқчисиз?


Бу ва бошқа қатор саволлар Сиз билан OzodlikOnline жонли интерактив дастурининг душанба 25 ноябрь куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган янги сонида муҳокама қилинади.

OzodlikOnline, OzodSkype Skype манзиллари орқали Сиз ҳам бу мулоқотда бевосита иштирок этинг.

Ўз мулоҳазалари билан суҳбатга қўшилиш истагидаги муштарийларимиз OzodlikOnline манзилига сўров юборишлари ва Skypeдаги дўстларимиз сафига қўшилишлари мумкин. OzodlikOnline Сиз учун 24 соат давомида очиқ!

OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.
Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!

OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.

Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG