Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:03

“Даракчи” катта ўйиннинг кичик қурбоними ëки сиëсий тузум нега ўз тарафдорларини ҳам аямайди?


Сиëсий тузум нега ўз тарафдорларини ҳам аямайди, деган савол жавобини Озодликнинг “Қурултой” дастурида муҳокама қилдик. Муҳокамада “Даракчи” газетасининг ўқувчилари ва тошкентлик журналистлар иштирок қилди.



“Даракчи”да ишлаган бир журналист қиз ўз газетасининг "катта ўйин" қурбони бўлганини Озодликка ëзди.

Яна бировлар эса газетага “кўз тегди”, ”ис кирди”, ”жин чалди” деган мистик калималарни айтишмоқда.

Айни пайтда бу муаллифлар Ўзбекистон президентининг 20 йилдан бери матбуот душманлари рўйхатидан тушмай келганини билишмайдими?

Ўзбекистоннинг Шимолий Корея ëки Туркманистон каби матбуоти бўғилган мамлакат экани ҳақидаги гапларни матбуотни ҳимоя қилувчи фаоллларгина чайнайдиган сақич деб ўйлашадими?

1999 йили Урганчдаги TV ALC ëпилганида кўпчилик студиялар навбат бизга келмайди¸ чунки биз ҳеч кимни танқид қилмадикку, деб ўзини овутишди.

Урганчлик Сардор Хасанов исмли йигит ҳеч кимни танқид қилмасдан фақат кўнгилочар дастур қилинса, олам гулистон, деб айтган эди.

Сардор кейинчалик бу ғояни амалга ошириш учун Урганчда “Иқбол” деган телестудия очиб ҳокимиятни мақтовчи кўнгилочар дастурларни мунтазам эфирга узатиб турди.

Аммо ҳокимиятни мақтовчи кўнгилочар дастурлар бу телестудия раҳбариятини эхтимолий тазйиқлардан сақловчи қалқон бўла олмади.

Иқбол студияси раҳбари Сардор устидан 2013 йилда жиноий иш очилди.
Ҳозир Сардор қамоқда. Балким Фирдавс ҳам қамоқдадир.

Айни пайтда “Даракчи” даги журналист қиз ва бошқалар айтгани каби “Даракчи “ асосчиси “Катта ўйин” қурбоними?

Бугун мазлум каби кўринган Фирдавс Абдухолиқов эса ўша тизимнинг фаол иштирокчиси эмасмиди?

Кейинги 4 ҳафта ичида бирин кетин ëпилган Абдухолиқов раҳбарлигидаги НАЕСМИ каналлари ўзбек режими учун исталмаган арбоблар ҳисобланган Муҳаммад Солиҳ¸ Обид Қори¸ Алишер Соиповлар ҳақида ва “Озодлик” журналистларига таҳдид қилинган кўрсатувлар MXX таëрлаган кўрсатувларни тарқатганини нима билан изоҳлаш мумкин?

Шу ўринда сиëсий тузум нега ўз тарафдорларини ҳам аямайди, деган яна бир савол чиқди.

Бу саволларни “Қурултой” дастурида муҳокама қилдик.


XS
SM
MD
LG