Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:14

Атамбаев: Ўзбекистон сиёсий ўйинлардан қўрқмоқда


“Ўзбекистон сиёсий ўйинлардан қўрқиб, Қамбарота-1 ГЭСи қурилишига қаршилик қилмоқда”. “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси Қирғизистон учун манфаатли бўлмагани сабабли ортга сурилмоқда”. Қирғизистон президенти матбуот анжуманида Ўзбекистон билан муносабатларга оид мана шу икки мавзуни тилга олди.

Бишкекда 16 декабрь куни матбуот анжумани ўтказган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон билан сиёсий-иқтисодий муносабатларга оид икки мавзуни тилга олди: биринчиси- Қамбарота-1 ГЭСи, иккинчиси-Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши масаласи.

"Ўзбекистон қўрқувдан қутилиш учун лойиҳага қўшилиши керак"


Қирғизистон 2009 йилда Қамбарота -1 ГЭСини Россия билан ҳамкорликда қуриш борасидаги шартномани имзолаган. Ўшандан бери Ўзбекистон халқаро даражада-БМТ анжуманларида ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти йиғинларида мазкур қурилишга қарши эканини билдириб келмоқда. Ўзбекистон фикрича, Қамбарота-1 ГЭСи барпо этилса минтақа экологиясига катта зарар етказилади.

Бироқ Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев фикрича, Ўзбекистон сиёсий ўйинлардан қўрққани учунгина мазкур қурилишга қаршилик кўрсатиб келмоқда:

- Бу лойиҳа Қирғизистонга қандай зурур бўлса, Ўзбекистонга ҳам шунчалик муҳим. Мен Ўзбекистон нимадан қўрқаётганини биламан. Ўзбекистон раҳбарлари қандайдир сиёсий ўйинлардан қўрқмоқда. Шунинг учун ҳам мен сўнгги учрашувимизда ҳурматли Ислом Абдуғаниевичга "сизлар ҳам бу лойиҳага қўшилинглар", деб шахсан таклиф киритдим. Агар Ўзбекистон бу лойиҳага қўшилса, бу қўрқув ўз-ўзидан йўқолади.

Атамбаев: Ўзбекистон сиёсий ўйинлардан қўрқмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:46 0:00
Бевосита линк

Қирғизистон президенти “Ўзбекистон қандай сиёсий ўйинлардан қўрқаётгани”га ойдинлик киритмади. Айни пайтда мутахасислар Қамбарота-1 ГЭСи қурилиши билан Қирғизистон минтақдаги сув заҳиралари назоратини қўлга киритишини таъкидлайдилар. Мазкур иншоот тўлалигича Россия сармоясига қурилишини ва ГЭС ўзини оқлагунига қадар Москва ихтиёрида бўлиши тўғрисида келишилганидан келиб чиқилса, Ўзбекистон минтақа сув заҳираси назорати Кремль ихтиёрига ўтиб , бунинг ортидан рус ҳукумати Тошкентга босим кўрсатиш воситасига эга бўлиб қолишидан чўчиётгани англашилади.

Атамбаевнинг айтишича, Қозоғистон Қамбарота ГЭСининг муҳимлигини тушуниб етган ва бу лойиҳага қўшилиш истагини билдирган.

-Қозоғистон буни тушиниб етди ва бу лойиҳага қўшилмоқчи. Ўзбекистон ҳам бу лойиҳани эртами-кечми тушуниб етади. Албатта, эртароқ тушунса яхши бўларди. Агар ўзбек томони узоқ ўйлайдиган бўлса, биз бошлайверамиз,биз кутишни ёқтирмаймиз.

"Темир йўл Хитой ва Ўзбекистонга керак"


Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши масаласида Атамбаев лойиҳанинг аввал таклиф қилинган варианти Қирғизистон учун манфаатли эмаслигини, шунинг учун ҳам қурилиши ишлари ортга сурилиб кетаётганини айтди:

-Балки очиғини айтадиган вақт етиб келгандир... Гап шундаки, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли Қирғизистоннинг ҳеч қандай муаммосини ҳал этмайди. Бу йўл Хитой ва Ўзбекистон учун керак. Шунинг учун биз йўлнинг бошқа лойиҳасини таклиф этмоқдамиз. Бу лойиҳада, албатта, биринчи навбатда Қирғизистон манфаатлари ҳисобга олинган. Бу лойиҳани мен шахсан Хитой раҳбарининг қўлига топширганман. Бу лойиҳада Қирғизистон шимолини жануб билан туташтириш назарда тутилган. Агар биз аввалги лойиҳа асосида қурилишга розилик берсак, Қирғизистон учун керак бўлган йўлни ҳеч қачон қура олмаймиз.

"Имомлар йўқ бўлиб кетади, Худо қолаверади"


Матбуот анжуманида Қирғизистон президенти Озодлик муштарийларини қизиқтириши мумкин бўлган яна бир қатор масалаларни ҳам тилга олиб ўтди. Улардан бири дин ва диний вазиятни назорат қилиш мавзусидир.

Алмазбек Атамбаев президент бўлгунига қадар 5 маҳал намоз ўқиганини, президентлик вазифасини бажара бошлаганидан сўнг ҳар куни икки-уч маҳал номоз ўқишгагина вақти бўлаётганини айтди. Президент ўзини намозхон деб ҳисоблагани учун ҳам мамлакатдаги диний вазиятни қўшни давлатлардаги каби қаттиқ назоратга олиш тарафдори эмаслигини шаъма қилиб ўтди:

-Қирғизистондаги диний вазиятни Мудофаа кенгашида муҳокама қиламиз. Бу ишни декабрда амалга оширишни режалаштирган эдик. Лекин улгурмай қолдик, чунки бу масала жуда долзарб ва айни пайтда жуда мураккабдир. Диндорларнинг туйғуларини ранжитиб қўймаслик учун эҳтиёт бўлишимиз керак. Худо ва Дин ўртасидаги фарқ нимада? Худо вақтдан ташқарида. Дин, айниқса, уламолар ўз даврининг меъёрларидан ташқарига чиқа олмайди. Олимларнинг ҳисоб китобича, олти миллиард йилдан кейин Ер сайёраси бўлмайди. Ҳамма янги нарсалар, имомлар, поплар йўқ бўлиб кетади. Аммо Худо қолаверади, -деди Атамбаев.
XS
SM
MD
LG