Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:07

Ҳафта суратлари: Талаш дунё


Сурия-Исроил чегарасидаги Хермон тоғи ёнбағрида олинган ушбу суратни кўрар экансиз, беихтиёр бир осудалик пайдо бўлади қалбингизда. Лекин бу талаш дунёда талаш-тортишлар беғубор кунларимиздан кўпроққа ўхшайди.

Европа Иттифоқининг жорий раиси бўлган Латвия раҳбари Брюсселда ЕИ саммитида қилган чиқишида, президент Виктор Янукович ҳукумати ўтган ойда Вильнюсдаги саммит давомида Ассоциацияга киришиш битимини имзолашдан бош тортиб, “ЕИнинг ишончини йўқотди”, дея баёнот берди.

Украина Президенти Виктор Янукович ноябрь ойида битимни имзолашдан бош тортгани украиналикларнинг оммавий норозиликларига сабаб бўлди.









Сешанба куни Украина раҳбари Виктор Янукович Москвага расмий сафар билан борди. Владимир Путин Виктор Янукович билан учрашув пайтида Киевга 15 миллиард АҚШ доллари миқдорида кредит таклиф қилди. Унинг айтишича, Москва бу ёрдам эвазига Украинадан ҳеч нарса сўрамаган.


19 декабрь, пайшанба куни ўтган анъанавий матбуот анжуманида Россия президенти Владимир Путин мухолифатчи ва миллиардер Михаил Ходорковскийни авф этиш ниятида эканини билдирган эди.


20 декбарь куни 10 йилдан ошиқ вақтни қамоқда ўтказган бизнесмен ва Путин мухолифи Михаил Ходорковский Карелиядаги қамоқхонадан озодликка чиқарилди ва у Россияни тарк этди.


Озод этилганидан бир неча соат ўтиб, Ходорковский Берлин аэропортида Германия Ташқи ишлар вазири Ханс-Дитрих Геншер томонидан кутиб олинди.


Афғонистон жанубида рўй берган авиаҳалокатда НАТО етакчилигидаги халқаро хавфсизлик кучларининг олти нафар аскари ҳалок бўлди. Айни шу куни Покистон чегараси яқинидаги Торхам шаҳрида Афғонистон хавфсизлик кучлари ва толиблар ўртасида отишма бўлиб ўтди. Суратда афғон ўт ўчирувчилари тўқнашув оқибатида ёниб кетган НАТО ҳарбий техникасини ўчирмоқда.


Афғонистонда ит уруштириш оммавий кўнгилочар ўйинга айланиб бормоқда. Пойтахт Кобул яқинида ҳар ҳафта мана шундай ит жанглари ўтказилади.


Эронликлар эса Теҳрон яқинидаги Читигар кўлида мароқли дам олишни ёқтирадилар.


Халқаро Амнистия ташкилоти пайшанба куни эълон қилган ҳисоботда Сурияда ҳаракат қилаётган Ал-Қоида тармоғига алоқадор гуруҳ асирларга нисбатан қийноқ қўллаши ва яширин қамоқхоналарда оммавий қатлларни амалга ошираётгани айтилади.
XS
SM
MD
LG