Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:08

OzodNazar: Реал даромад ўсиши бўйича жаҳонда Ўзбекистонга тенг келадиган давлат йўқ


Сарлавҳага чиқарилган “эътироф” мана бу фикрдан юлиб олинди: Бутун Европада, қолаверса, Россия ва Қозоғистонда аҳолининг реал даромади иқтисодий бўҳрондан сўнг ўсмаяпти...

Сарлавҳага чиқарилган “эътироф” мана бу фикрдан юлиб олинди:

“Бутун Европада, қолаверса, Россия ва Қозоғистонда аҳолининг реал даромади иқтисодий бўҳрондан сўнг ўсмаяпти. Ёки 1 – 2 фоизгагина ўсаяпти. Одамлар шунга ҳам рози. Мана шундай вазиятда Ўзбекистонда реал даромаднинг 15 фоизга ўсгани гумонли. Агар Президент Каримовнинг шу гапи рост бўлса, бундай давлат жаҳонда йўқ. Демак, Ўзбекистон иқтисодиёти жаҳон иқтисодиётлари орасида энг қудратлиси бўлиб чиқади”.

Бу фикрни Астанадаги Евросиё университети доценти, асли ўзбекистонлик иқтисодчи олим Сапарбой Жубаев ўзининг OzodNazarида Президент Каримовнинг “Ўзбекистон халқига Янги йил табриги”да келтирилган рақамларни шарҳлаётиб билдирди.

Сапарбой Жубаевнинг айтганларидан яна бир парча:

“Ўзбекистонга кириб келаётган чет эл валютасининг 25-30 фоизи меҳнат муҳожирлари жўнатаётган ақчадирки, бу маблағ Ўзбекистон учун жуда катта пулдир”.

Янги Йил арафсида Ўзбекистон МДҲнинг Эркин савдо ҳудудига аъзо бўлди. Бу оддий ўзбекистонликка нима беради?

Бугунги OzodNazarда шу масала ҳам кўтарилди.


XS
SM
MD
LG