Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:56

Франция президентининг таниқли актриса билан ишқий муносабатлари фош этилди


Гайенинг президент Олланд билан ишқий муносабатлари ҳақидаги гап-сўзлар Франция матбуотида бир йил илгари пайдо бўлган эди.
Гайенинг президент Олланд билан ишқий муносабатлари ҳақидаги гап-сўзлар Франция матбуотида бир йил илгари пайдо бўлган эди.

Франция президенти Франсуа Олланд таниқли актрисса Жюли Гайе билан ишқий муносабатлари ҳақида ёзган журнални судга бериш билан пўписа қилмоқда.

Франция президенти Франсуа Олланд Closer журналини “ўзининг шахсий дахлсизлик ҳуқуқларини бузганлик”да айблади.

Лекин Олланд таниқли актрисса Гайе билан дон олишиб юргани ҳақида журналда билдирилган иддаоларни рад қилишга шошилмади.

Жума куни Францияда чиқадиган Closer нашри Франция президенти Франсуа Олланднинг таниқли актриса Жюли Гайе билан ишқий муносабатлари ҳақида беш саҳифалик мақолани яширинча олинган бир қанча фотосуратлар билан бирга чоп этди.

41 ёшли Жюли Гайе 50дан зиёд фильмда суратга тушган. "Бир ўпишайлик", "Энг яхши дўстим", "Санта шогирдлари" каби фильмларда бош ролларни ижро этган. Гайе телевидениеда бошловчилик ҳам қилади.

Гайенинг президент Олланд билан ишқий муносабатлари ҳақидаги гап-сўзлар Франция матбуотида бир йил илгари пайдо бўлган эди.

Closer таблоид журналида жума куни босилган фотосуратлар 59 ёшли президент Олланд таниқли актриса билан бирга Елисей саройи яқинидаги квартираларнинг бирида тунаб қолиши ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритгандай бўлди.

Журналда босилган фотосуратлардан аён бўлишича, Олланд ва Гайе квартирага алоҳида - алоҳида киришган.

Яна бир фотосуратда квартира ёнида мотициклда ўтирган икки эркакни кўриш мумкин. Бошига қора ҳимоя каскасини кийган бу шахсларнинг ким эканини билиш қийин.

Лекин, журналнинг ёзишича, улардан бири президент, мотоцикл рулидаги шахс эса унинг қўриқчисидир.

Эртаси куни президент қўриқчиси квартирага круассан (қатламага ўхшаган французча булочка-муҳаррир) олиб келаяпти.

Франция президенти Олланд мақолани ўз шахсий ҳаётига тажоввуз, деб атади.

Президент номидан эълон қилинган баёнотда у ҳар бир француз фуқароси эга бўлгани каби шахсий даҳлсизлик ҳуқуқига эга экани ҳақида билдирилади.

Франсуа Олланд 2007 йилдан буён 48 ёшли француз журналисти Валери Триевейлиер билан фуқролик никоҳ асосида яшаб келади.

Ундан аввал эса Олланд таниқли сиёсатчи Сеголен Руайял билан 30 йил бир ёстиққа бош қўйган. Уларнинг биргаликдаги никоҳида тўрт фарзанди бор.

Олланднинг Paris Match журнали мухбири Валери Триервейлер билан ишқий муносабатлари фош бўлгач, унинг Руайял билан никоҳи бузилган эди.

Ҳозир кўпчилик францияликлар президент Олланд ўзининг президентлик пойгасидаги рақиби, Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози йўлидан бораётганини айтишади.

Николя Саркози Франция президенти этиб сайланганидан кейин рафиқаси билан ажрашиб, машҳур модел Карла Брунига уйланган эди.

Саркози билан Бруни 2007 йилнинг май ойида турмуш қурган.
XS
SM
MD
LG