Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:17

OzodNavigator: Хорижда Интернетсиз ҳаётни тасаввур қилиб бўладими?


Ўзбекистонда Интернет тезлиги минтақадаги қўшни давлатлардагидан бир неча баробар сустроқ экани маълум бўлди.
Ўзбекистонда Интернет тезлиги минтақадаги қўшни давлатлардагидан бир неча баробар сустроқ экани маълум бўлди.

OzodNavigator дастурининг 15 январь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05да бошланган сонида, Сиз яшайдиган мамлакатда Интернет қандай ишлайди ва нима мақсадда ишлатилади, деган саволга Ўзбекистондан ташқарида яшаб, ишлаётган ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.


Ўзбекистон Интернет тезлиги бўйича дунёдаги энг қолоқ мамлакатлардан бири деб топилди. Ўтган ҳафта Интернет технологиялари ривожини кузатиш билан шуғулланадиган Оokla ширкати эълон қилган рейтингида, Ўзбекистон Интернет тезлиги бўйича жаҳондаги 188 мамлакат ўртасида 170-ўринни эгаллади. Бу ташкилот ҳисоб китобларига кўра, Ўзбекистонда Интернет тезлиги сониясига ўртача 2,42 мегабитни ташкил қилади.

Қиёслаш учун, Оokla рейтинггига кўра, Қозоғистонда Интернет тезлиги сониясига 13,78 мегабит, Тожикистонда 12,20 мегабит, Қирғизистонда 8,39 мегабитни ташкил қилади.

Ёки дуёнда биринчилардан бўлган Ҳонг Конгда 69,38 Мб, Сингапурда 59,53 Мб, Руминияда 55,35 Мб Интренет тезлиги бор.



Ўзбекистон ҳукумати кўп йиллар давомида Чегара билмас мухбирлар каби халқаро ташкилотларнинг "Интернет душманлари" рўйхатидан тушмай келади.

Оokla ширкати эълон қилган рейтинг муносабати билан OzodNavigator дастурининг бу сафарги сонида Сиз яшаётган мамлакатда Интернет қандай ишлайди, деган саволни ўртага ташладик.

OzodNavigator дастурининг чоршанба, 15 январь куни Тошкент вақти билан соат 21:05да эфирга чиқадиган сонида одатдагидек Ўзбекистон эмас, хориждаги ўзбеклар тажрибаси ҳақида гаплашамиз.

Сиз яшайдиган мамлакатда Интернет тезлиги қандай? Интеренет узилиб қолиши ҳоллари тез-тез учрайдими?

Интернетдан нима мақсадда фойдаланасиз? Интернет ҳаётингизни енгиллаштирадими? Енгиллаштирса, қай тарзда енгиллаштиради?

Сиз яшайдиган мамлакатда давлат Интернетни цензура қиладими? Мустақил нашрлар, мухолифатга тегишли Интернет сайтлари тўсиб қўйиладими?

Умуман, Интернетсиз ҳаётингизни тасаввур қила оласизми?

OzodNavigator дастурининг 15 январь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21.00да эфирга чиқадиган навбатдаги сонида шу ва шу каби бошқа саволларга Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.

OzodNavigator Ўзбекистон ҳақида эмас, хориждаги ўзбекистонликлар ҳақида.

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сони 15 январь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05да радио эшиттиришимиз, www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассникидаги саҳифаларимизда жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovozSkype манзиллари орқали боғланинг.

Шунингдек Twitter орқали @FarruhYusuf аккаунтига ҳам ўз фикр-мулоҳазаларингизни юборишингиз мумкин.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, OzodNavigator дастурида ўқиб эшиттирамиз.

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!
XS
SM
MD
LG