Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:07

Ўзбекистонда қиймати $1 млрд бўлган ИЭС қурилади


Сўнгги пайтларда Ўзбекистоннинг турли жойларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммолар кўп кузатилмоқда.
Сўнгги пайтларда Ўзбекистоннинг турли жойларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммолар кўп кузатилмоқда.
Ўзбекистон Наманган вилоятида Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси қурилиши учун Япония халқаро ҳамкорлик агентлигидан (JICA) олинган кредитни жалб этмоқчи.

Подробно.уз нашрининг хабар қилишича, Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясининг қурилиш лойиҳаси JICA ҳамда Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси молиявий кўмагида “Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик ширкати ҳисобидан молиялаштирилади.

Келажакда йилига 7 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариши тахмин қилинаётган мазкур электр станциянинг умумий қиймати 1 миллиард АҚШ долларига баҳоланмоқда.

Электр станциясининг биринчи энергоблоги 2016 йилда, иккинчиси эса 2017 йилда фойдаланишга топширилиши режаланган.

Сўнгги пайтларда Ўзбекистоннинг турли жойларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммолар кўп кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG