Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:10

Путин ҳарбий машқларда қатнашган Россия қўшинларига базаларга қайтишни буюрди


Россия Президенти Владимир Путин Украина ҳудуди яқинида тўсатдан бошланган ҳарбий машқларда иштирок этаётган қўшинларга ўз базаларига қайтиш тўғрисида буйруқ берди.

Россиядаги ахборот воситалари хабарига кўра, Кремлнинг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳарбий машқлар муваффақиятли ўтганини маълум қилган.

Ленинград минтақасининг Кирилловск полигонида ўтказилган машқларни душанба куни президент Владимир Путин Мудофаа вазири Сергей Шойгу билан бирга кузатди.

Украина Президенти Виктор Янукович ҳокимиятдан четлатилганидан кейин ўтган ҳафта Владимир Путин Россиянинг ғарбий қисмида ҳарбий машқлар ўтказишга буйруқ берган.

Россия расмийларига кўра, машқларга 150 минг ҳарбий, қарийб 900 та танк, ўнлаб учқич ва жанговар кемалар жалб этилган.

Москва ўтказилган ҳарбий машқлар Украинадаги сиёсий бўҳрон билан боғлиқ эмаслигини иддао қилган.
XS
SM
MD
LG