Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:14

Америкалик дипломат Ўзбекистонга сафар қилмоқда


АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси муовини Фотима Сумар 16-19 март кунлари Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Ташриф чоғида “АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари Сумар АҚШ-Ўзбекистон муносабатларини янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга эътибор қаратади”, деб маълум қилади элчихона ходимлари.

Маълумотларга кўра, Фотима Сумар икки томонлама ва минтақавий масалалар, шу жумладан, “Янги ипак йўли” лойиҳаси доирасида иқтисодий интеграция масаласини муҳокама қилиш мақсадида Тошкентда ҳукумат ва бизнес соҳа вакиллари билан учрашиши кутилмоқда.

Америкалик дипломатнинг Термиз шаҳрига бориб, бизнесмен ва тадбиркор аёллар билан чегараолди савдоси масалалари муҳокама қилиши ҳам ташриф кун тартибига киритилган.
XS
SM
MD
LG