Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:22

Александр Лукашенко: Қримнинг аннексия қилиниши ёмон прецидент


Беларус президенти Александр Лукашенко Қримнинг Россия тарафидан аннексия қилинишини "ёмон прецидент", деб айтди.

Бугун Минскда журналистлар билан учрашган Лукашенко Қрим “де факто” Россияники эканини тан олишини ҳам таъкидлади.

- Қрим масаласига келсак, бугун Қрим Россиянинг бир қисми. Буни тан оламизми, тан олмаймизми, бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди, - деди президент Лукашенко.

Ҳозирда Россия кучлари Қримни тўлиқ назорат этмоқди. Ўтган ой Украинада президент Виктор Янукович ҳокимияти ағдарилиши ортидан Россия Қрим оролини аннексия қилди.

Кремл расмийлари бу қадамини “ўз ватандошларини украиналик фашистлардан” ҳимоялаш зарурати билан изоҳламоқда. Киевнинг янги раҳбарияти эса, буни Россиянинг Украина ҳудудини босиб олиш учун ўйлаб топган уйдурмаси, демоқда.
XS
SM
MD
LG