Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:19

“Turkistanlilar” туркистонликлар масалаларини Истанбулда муҳокама қилади


- Шу кунда Туркия Жумҳуриятида 100 минг нафарга яқин марказий осиёлик муҳожир бор. Бир йилдан бери Истанбулда фаолият олиб бораётган Халқаро Туркистонликлар жамияти ўша муҳожирларга ҳуқуқий, ижтимоий ва маданий-маърифий ёрдам бериш мақсадида тузилган, деди OzodNazarнинг бугунги меҳмони, тилга олинган жамият раиси муовини, ўзбекистонлик сиёсий муҳожир Намоз Нормўмин.

Суҳбатдошимиз вакили бўлган жамият якшанба куни Истанбулда Халқаро Туркистон қурултойини ўтказмоқдаки, қуйидаги суҳбатдан мазкур издиҳомдан кўзланган мақсад ва умуман, уни ўтказаётган жамият тўғрисида маълумотга эга бўласиз.

Намоз Нормўминга кўра, Халқаро Туркистонликлар жамияти туркий тилли мамлакатлар вакилларини бирлаштириш йўлида фуқаролик жамияти қилаётган ҳаракат маҳсулидир.

Шуни айтиш керакки, туркий тилли мамлакатлар ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантириш йўлида ҳукуматлар ҳам ҳаракат қилмоқда. Дунёда мавжуд 6 та туркий тилли мустақил давлатдан тўрттаси - Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон ва Қозоғистон 2008 йилнинг 21 ноябрида Туркий тилли мамлакатлар парламент ассамблеясини тузган.

Лекин бу тузилмага Ўзбекистон ва Туркманистон қўшилмаган. Хўш, бунинг сабаби нимада?

Намоз Нормўмин билан суҳбатда шу масала ҳам тилга олинди.

Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди
XS
SM
MD
LG