Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:25

Ўзбекистон ўртача умр кўриш бўйича МДҲ мамлакатлари орасида учинчи


Ўзбекистон ўртача умр кўриш бўйича МДҲ мамлакатлари орасида учинчи, Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллади.

Бу АҚШ Марказий разведка бошқармаси қиёсий рўйхатида маълум қилинди.

Рўйхатда МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистондан олдинги ўринларни Грузия ва Арманистон эгаллаган.

Ўзбекистон ўртача умр кўриш 73,3 ёшни ташкил қилган ҳолда 223 мамлакат киритилган рўйхатда 125-ўринга қўйилган.

Ҳужжатда Ўзбекистондан кейинги ўринларни Беларус, Озарбайжон, Қозоғистон, Россия, Молдова, Қирғизистон, Украина ва Тожикистон эгаллаган.

Рўйхатда биринчи ўринни ўртача умр кўриш 89,57 ёшни ташкил қилган Монако эгаллаган.

Ҳаёт давомийлиги атиги 49,44 ёшни ташкил этган Чад Республикаси охирги ўринга қўйилган.
XS
SM
MD
LG