Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:08

"Эзгулик" фаоли Абдурасул Худойназаров муддатидан олдин қамоқдан озод бўлди


30 май куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармасининг Тошкентдаги 64/18-сонли муассасасидан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Тошкент вилоят бўлими фаоли, 58 ёшли Абдурасул Худойназаров муддатидан аввал озодликка чиқарилди.

Бу ҳақда Озодликка ҳуқуқ фаолининг ўзи билан сўзлашган мобиль мухбирларимиз хабар қилди.

“Эзгулик” жамиятининг ўз фаоли озод қилиниши муносабати билан тарқатилган баёнотида ЎР жиноят ижроия қонунчилигининг гуманизм тамойиллари қўлланилиб, муддатидан аввал озод қилинган Абдурасул Худойназаровнинг аҳволи қониқарли, руҳи тетик экани қайд этилади.

Жамият ўз фаолининг оиласи бағрига қайтганидан мамнун экани билдирилган.

Абдурасул Худойназаров Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди томонидан ЎР ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик), 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 227-моддасида (Ҳужжатларни сохталаштириш) кўзда тутилган айбловлар бўйича 2005 йилнинг 26 июнида ҳибсга олинган ва 2006 йилнинг 12 январь куни 9,6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганди.
XS
SM
MD
LG