Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:02

Ш. Убайдуллаев: Порахўрларни СНБ эмас, халқ супуриб ташлаши керак!


Ўзбекистонда Давлат божхона қўмитасининг турли бўлимларида ишловчи юзга яқин ходими ҳибсга олинди. Манбаларга кўра, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган махсус амалиёт натижасидаги ҳибсга олишлар мамлакат ҳудудига контрабанда товарларининг ноқонуний олиб ўтилиши олдини олиш мақсадида амалга оширилган.

Ўзбекистонда юзга яқин божхона ходимининг ҳибсга олингани ҳақида ҳукумат хавфсизлик идораларидаги манбасига таяниб, Uzmetronom нашри хабар қилди.

Нашрга кўра, божхона ходимларининг ҳибсга олиниши коррупция ва контрабандага қарши ўтказилган махсус амалиёт доирасида амалга оширилган.

Бундан аввал Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг икки нуфузли амалдори ҳибсга олингани хабар қилинганди.

Озодлик манбаларига кўра, юзга яқин божхона ходими қўмитанинг контрабандага қарши кураш Бош бошқармаси бошлиғи Азиз Хасанов ва унинг ўринбосари Азиз Абдураҳмоновларнинг ҳибсга олинишдан сўнг олиб кетилган.

Ўзбекистонга контрабанда моллари олиб ўтилишига қарши курашишга бош-қош бўлиши керак бўлган бу икки амалдор “контрабанда товарларининг ҳеч бир тўсиқсиз” мамлакатга олиб кирилишига ҳомийлик қилгани иддао қилинмоқда.

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасидаги манба ўз ҳамкасбларининг ҳибсга олинишини Миллий хавфсизлик хизматининг “контрзарбаси”деб таърифлади.

- Бундан аввал божхона қўмитасининг контрабандага қарши кураш бўлими мамлакатга ноқонуний мол олиб келаётган Миллий хавфсизлик хизматига тегишли одамларининг йўлини тўсган ва рейдлар шундан сўнг бошланди, - деди Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасидаги манба.

Божхона қўмитасининг нуфузли амалдорлари ва ходимлари Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ҳибсхонасида қолмоқда.

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг расмий сайтида божхоначиларнинг ҳибсга олингани ҳақида бирор хабар берилмади.

Уларга қандай айблов қўйилаётгани тўғрисида ҳам маълумот йўқ. Озодлик бу хабарлар юзасидан Ўзбекистон Божхона қўмитаси билан боғланди. Қўмита матбуот хизмати ходими саволни эшитиши билан телефон гўшагини қўйиб қўйди.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматидан ҳам Давлат божхона қўмитасидаги ҳибслар ҳақида маълумот олиш имкони бўлмади.

Таниқли ўзбек журналисти Шароф Убайдуллаев фикрича, бу оммавий қамашлар давлат тизимидаги касаллик белгисидир.

- Ҳар қандай тузумда оммавий қамашлар жуда катта касалликни белгисидир. Бошқарув тизимидаги, мамлакатдаги жуда катта касалликни белгиси. Ўзбекистонда бу қудратли ташкилотлар, хавфсизлик, солиқ, прокуратура ва божхона идоралари кадрлари бирлашиб кетганлиги жуда катта хавфдир, - дейди Шароф Убайдуллаев.

Тафсилотларни Қурилтой эшиттиришида тингланг:

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:35:15 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG