70 нафар экспертдан иборат халқаро гуруҳ Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар назорат қилаётган ҳудудда уриб туширилган Малайзияга қарашли самолёт йўловчилари жасадларини қидириш ишларини бошлади.
Буни 1 август куни Ҳолландия ҳукумати маълум қилди.
Украина армияси ҳарбийлари билан Россия тарафдори бўлган айирмачилар ўртасида отишмалар давом этаётгани жасадларини қидириб топишга тўсқинлик қилаётган эди.
17 июль куни уриб туширилган МН-17 самолёти бортидаги 298 йўловчидан 193 нафари Ҳолландия фуқаролари бўлган.
Шу кунгача 200 дан ортиқ жасад Ҳолландияга шахсини аниқлаш учун жўнатилди. Бироқ самолётдаги ҳамма йўловчининг жасади топилмаган.