Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:04

“Назарбоев Каримовдан яхши¸ энг яхшиси Эрдўғон”


Ражаб Тоййиб Эрдўғон
Ражаб Тоййиб Эрдўғон

OzodNazar эшиттиришининг навбатдаги меҳмони педагог олим Абдулла Абдураззоқов туркий тилда гаплашадиган мамлакатларни бирлаштириш ғояси билан чиққан Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ташаббусини мақтади.

Шунингдек, Абдулла Абдураззоқов Туркиядa якшанбa куни бўлиб ўтгaн президент сaйловлaридa aсосий дaъвогaр деб кўрилгaн Ражаб Тоййиб Эрдўғон ғaлaбa қозонганлигини маъқуллади.

Абдулла Абдураззоқов 2003 йилдaн бери Туркия Бош вaзири бўлиб келгaн Эрдўғоннинг президент лaвозимидa Туркиянинг “янги дaври“ни бошлaшига ишонишини айтди.

10 aвгуст куни ўз ғaлaбaсини нишонлaш учун қилгaн чиқишидa Туркия янги президенти “бугун бир дaврни якунлaб, янги дaвр қaдaр илк қaдaмлaрни тaшлaмоқдaмиз”, деган эди.

Суҳбат айланиб “Пахтакор-79 “ жамоасининг ҳалокатига 35 йил бўлгани мавзусига кўчди. Абдулла ака ўтмиш тўптепарларини фахр ва соғиниш билан эслади:

- 1979 йилда мен Тошкентда эдим. Ўша вақтларда бирдан шов-шув гап бўлиб кетди. "Пахтакор командаси учаëтган учоқ Қрим осмонида кетаëтган пайтда тасодифан Леонид Брежнев ўтирган учоқнинг яқинидан ўтадиган бўлиб қолган. Яқини ҳам жуда узоқ масофа¸ бемалол ўтса бўлади. Ўша вақтда давлат раҳбарларининг хавфсизлигини таъминлаш учун осмонда узоқдан кўринадиган тарзда бўлса ҳам бирорта учоқ бўлмаслиги шарт экан. Шунинг учун Пахтакор командаси ўтирган учоқ уриб туширилган"¸ деган миш-мишни мен икки-уч жойдан эшитдим. Мен бу гапни анча зиëли одамлардан эшитдим¸- дея эслайди Абдулла ака.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:52 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG