Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:32

Пахта пункти товаршуноси бўлиш учун қанча узатиш керак?


Сарлавҳага чиқарилган савол жавобини ва умуман пахта саноатидаги коррупция кўринишларини ўзбекистонлик собиқ пахта товаршуноси айтиб берди. Қишлоқ хўжалиги машиналари муҳандис-конструктори Мирза Анвар Ҳамидов Ўзбекистонда пахта териш машиларидан фойдаланиш мустақиллик йилларида кескин камайиб кетгани сабаблари тўғрисидаги ўз қарашлари билан бир ҳафта муқаддам ўртоқлашган эди.

Кейинги йилларда Россияда яшаётган Ҳамидов кўп йиллар “Тошпахтасаноат” бирлашмаси корхоналарида раҳбар лавозимларда, бир муддат товаршунос лавозимида ҳам ишлаган ва шунинг учун масалани ичидан билади.

“Приписка” ёки “Қўшиб ёзиш” сўзларини эшитганмисиз?

Бу сўзларни эшитмаганлардан авлодидан бўлсангиз, бугунги OzodNazarни албатта тингланг.

Эшитганлар учун, балки, бугун янги гап йўқдир?!

OzodNazar маълумоти: Мирза Анвар Ҳамидов 1959 йили Ангрен шаҳрида, зиёли оиласида туғилган. 1982 йили Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институтини “Тўқимачилик саноати машина ва аппаратлари” мутахассислиги бўйича битирган. Пахта толасини чигитдан ажратиш бўйича илмий иш олиб борган. Шу кунларда Пахта терим машиналарининг такомиллашган варианти устида иш олиб бораяпти. Оилали. 5 фазанд, 5 невараси бор.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:47 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG