Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:38

ХВЖ Ўзбекистон иқтисоди Россия бўҳронидан энг кам зиëн кўришини иддао қилди


Ғарб санкциялари ортидан Россия рубли қурби хориж валюталарига нисбатан кескин пастга шўнғиб бормоқда.
Ғарб санкциялари ортидан Россия рубли қурби хориж валюталарига нисбатан кескин пастга шўнғиб бормоқда.

Халқаро валюта жамғармаси 6 ноябрь куни эълон қилган янги ҳисоботга кўра¸ Марказий Осиë давлатлари орасида Россия билан иқтисодий алоқалари энг чекланган Ўзбекистон экспорти Россия бозорига атиги 3 фоизга¸ импорти 3-10 фоизгача¸ пул ўтказмалари ва хориж сармоялари жиҳатдан эса¸ 3 фоиздан ҳам камроқ қарамдир.


ХВЖ қиëс учун келтирган рақамларга кўра¸ импорт ва пул ўтказмалари жиҳатдан Қирғизистон Россияга 10 фоиздан кўпроқ¸ экспорт ва бевосита хориж инвестициялари соҳасида 3-10 фоизгача қарам. Минтақадаги қўшнилар Туркманистон¸ Қозоғистон ва Тожикистон иқтисодининг Россияга қарамлиги ҳам 10 фоиз атрофида чамаланган.

Айни пайтда¸ Россия Марказий банки ҳисоб-китобига кўра¸ Россиядан хорижга юборилаëтган пул миқдори бўйича Ўзбекистондан йиллардан бери биринчиликни эгаллаб келмоқда.

Хусусан¸ 2013 йил давомида Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатиш миқдори 2012 йилга нисбатан 18¸3 фоизга ошган ва 7¸196 миллиард АҚШ долларини ташкил этган.

Европa Иттифоқи вa AҚШ Қримнинг аннексия қилиниши ва Украина шарқидаги вазиятни беқарорлаштиришдаги роли боис Россиягa нисбaтaн жорий этган иқтисодий санкциялар ортидан рублнинг AҚШ доллaригa нисбaтaн курси рекорд дaрaжaдa пaстлaб бормоқда. 7 ноябрь куни бир АҚШ доллари Москва биржасида 48 рублга сотилди.

Кузатувчилар¸ Россиядаги молиявий ва иқтисодий бўҳрон оқибатида энг кучли зарбага учрайдиган қатлам айнан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари эканини таъкидламоқда.

Россия иқтисодининг чўкиши ортидан аксарияти ишсиз қоладиган¸ иш топганлари маоши эса рублнинг қадрсизланиши ортидан кескин камайиб кетадиган меҳнат муҳожирларининг Ўзбекистонга юборадиган пул жўнатмаларининг кескин камайиб бораëтгани кузатилмоқда.

Хусусан¸ Россия Марказий банки 2014 йилнинг биринчи уч ойи давомида Россиядан Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан юборилаëтган пул ўтказмалари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9¸6 фоизга қисқаргани ва 1¸047 миллиард долларни ташкил этганини билдирди.

Ҳисоб-китобга кўра¸ жорий йилнинг биринчи чорагида Россиядаги меҳнат муҳожири Ўзбекистонга ўртача 492 доллар юборган.

Мустақил таҳлилчилар¸ узоқ йиллар давомида Россиядан Ўзбекистонга миллиардлаб доллар юбориб келган меҳнат муҳожирининг танг ҳолга тушиши Ўзбекистондаги иқтисодий-ижтимоий вазиятга жиддий таъсир кўрсатишини башорат қилмоқдалар.

Бу фаразга кўра¸ бундай вазиятда Россия иқтисодининг чўкишидан энг кўп зиëн етадиган Марказий Осиë давлати айнан Ўзбекистон бўлиши мумкин.

Норасмий ҳисоб-китобга кўра¸ Россияда 3 миллиондан 5 миллионга қадар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири мавжуд.

XS
SM
MD
LG