Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:10

“Метродаги 6 мелисадан 3 тасини қолдириб, бақувват боқиш керак”


Ғолиббек Холназаров.
Ғолиббек Холназаров.

Коррупция билан боғлиқ Ўзбекистондаги вазият Ангола, Яман ва Нигериядагидан яхшироқ: 197-ўринда Нигерия, 196-ўринда Яман, 195-ўринда Ангола ва 194-ўринда Ўзбекистондир.

Қароргоҳи АҚШда жойлашган TRACE International халқаро уюшмаси 197 мамлакатдаги вазиятни ўрганиб чиқиб, тақдим қилган рейтингнинг юқори поғоналаридан коррупция йўқ ёки мутлақ минимумга туширилган мамлакатлар ўрин олган.

Шуниси қизиқки, коррупция билан боғлиқ Туркманистондаги аҳвол Ўзбекистондагидан сезиларли равишда яхши эканлиги маълум бўлди. Бу мамлакат TRACE International тузган рейтингда 115- ўринни эгаллаган.

Нима учун Ўзбекистон коррупция ботқоғига бу қадар чуқур ботиб қолди?

Бу тошкентлик иқтисодчи Ғолиббек Холназаровга берган саволларимиздан биридир.

OzodNazarнинг бугунги меҳмонидан Ўзбекистон Президентининг машинасига бир кунда неча литр бензин қуйилишини ҳам сўрадик.

Ҳа, айтганча, нима учун Метродаги 6 мелисадан 3 тасини қолдириб, бақувват боқиш керак?

Бу савол жавоби ҳам бугунги OzodNazarда:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:41 0:00
Бевосита линк

OzodNazar маълумоти:

Ғолиббек Холназаров 1972 йили Тошкентда туғилган, Тошкент Давлат Аграр университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Йонсей университетида (Жанубий Корея, Сеул) ўқиган.

Тошкент давлат Шарқшунослик институтининг Чет мамлакатлар иқтисодиёти факультети, Хитойшунослик ва кореяшунослик кафедраси - Ғолиббек Холназаровнинг сўнгги иш жойи.

XS
SM
MD
LG