Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:30

"Ўзбекистонга имомлар танлови керак эмас"


Асли геолог олима, бугун муслим ва муслималар ҳақларини ҳимоя қилаëтган ҳуқуқ фаоли Мўтабар Аҳмедова OzodNazarнинг бугунги меҳмони бўлди.

Суҳбатни Ўзбекистонда ўтган имомлар мусобақаси мавзуидан бошладик.

Ўзбекистонда 2014 йилнинг “Энг намунали имоми” кўрик танловининг республика босқичи якунлари чиқарилиб, биринчи ўринга тошкентлик имом Салоҳиддин Шарипов муносиб топилди.

Бу ҳақдаги хабарларда айтилишича, кўрик-танловнинг якуний босқичида минтақавий босқичларда ғолиб топилган 14 имом иштирок этган.

Мўтабар Аҳмедова билан муҳокама қилганимиз яна бир мавзу мактаб директори ҳар бир воқеадан милицияни хабардор қилиши лозимлиги борасида бўлди.

Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта таълим, Халқ таълими вазирликларининг қўшма қарори билан Ички ишлар органларини қоидабузарлик фактлари ва қоидабузарлик билан боғлиқ бошқа ҳолатлардан хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома бундан буён таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарияти ҳар қандай тартиббузарлик тўғрисида милицияга хабар қилишини шарт қилиб қўйди.

Шунингдек, OzodNazarнинг бугунги сонида эрта никоҳлар ва Ўзбекистондаги парламент сайлови мавзулари ҳам муҳокама қилинди.

OzodNazar: "Ўзбекистонга имомлар танлови керак эмас"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:21 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG