Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:37

OzodlikOnline: Интернетдаги “ўзбек тролл”лари кимлар?


Махсус ўқув юрти талабалари Интернет кафеда махсус сабоқ олмоқда.
Махсус ўқув юрти талабалари Интернет кафеда махсус сабоқ олмоқда.

Ўтган ҳафта Кремль тролларидан учтаси кунига 12 соат давомида Путинга муҳаббат изҳор қилишу Обамани ҳақоратлаш учун камида 40 минг рубль ойликка ишлаганини Озодликка ҳикоя қилиб берди. Интернет форумларида атайин фитна ва можаро қўзғаш орқали жамоатчилик диққатини чалғитиш ва уни жиддий баҳсдан узоқлаштиришни мақсад қилган тролларни ўзбек тилидаги форумларда ҳам кузатиш қийин эмас. Бу троллар ëки улар “қурбон”лари орасида Сиз ҳам бормисиз? 23 март кунги жонли суҳбат шу мавзуда.

Озодликнинг рус хизмати эълон қилган “Кремль троллари жазаваси” номли мақолада Украина-Россия можароси бошланиб¸ унга бевосита ëки билвосита ярим дунë тортилганидан бери Интернет форумларида янги босқичга чиққан троллинг манзараси тасвирланади.

Троллинг деганда одатда Интернет форумларига олдиндан белгиланган мақсад (кўпинча ëмон ният) билан қўшилиб¸ форумлардаги баҳслашувчиларни гиж-гижлаш¸ уларни ҳақорат қилиш¸ ғазабини қўзғаш орқали баҳсни бутунлай бошқа йўналишга буриб юбориш¸ махсус ишлов берилган мафкурани ëйиш назарда тутилади.

Бу ишни қилувчилар эса тролл деб аталади ва сўзнинг инглиз тилидаги маъноларидан бири дев¸ яъни баҳайбат ва қўрқинчли¸ лекин ахмоқ махлуқни англатади.

Интернет троллари кўпинча аноним ҳолда¸ баъзан эса¸ доимий тахаллус билан турли Интернет форумларининг кунда-шундасига айланиб¸ муайян мафкуравий йўналишдаги хабар ва шарҳ тарқатадилар¸ кўпинча буни касбга айлантирадилар. Уларнинг мақсади виртуал ҳудуддаги конструктив мулоқотга йўл бермаслик¸ шундай мулоқот қилувчилар¸ хусусан¸ мустақил ва танқидий фикрловчиларни онлайн форумлардан турли йўллар билан сиқиб чиқаришдир.

OzodlikOnline: Интернетдаги “ўзбек тролл”лари кимлар?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:24 0:00
Бевосита линк

Озодлик рус хизмати сўзлашган собиқ тролларнинг айтишича¸ Россияда троллинг махсус хизматлар томонидан бошқарилиб¸ яхшигина ҳақ тўланадиган анчайин қийин ишга айланиб улгурган.

Айни пайтда¸ троллинг ва троллар нафақат Россия ва бошқа давлатлар¸ хусусан¸ ўзбек Интернет форумларида ҳам кенг ëйилиб бораëтган ҳодиса ва бундай мафкуравий можаросеварлар Озодлик форумларида ҳам кўзга ташланади.

Хусусан¸ яқинда Озодликка ижтимоий тармоқлар орқали боғланган ўзбекистонлик талаба ўзи борадиган Интернет кафеда махсус хизмат ходими тролликка ëлламоқчи бўлганини хабар қилган эди.

Унинг айтишича¸ ҳар куни Интернетда Ўзбекистондаги ҳаëтнинг яхшилигини мақташ ва мамлакатдаги тинчликни кўролмайдиганларни ҳақорат қилиб турли мустақил ва мухолиф сайтлардаги форумларга шарҳ ëзиш учун ўзига бепул Интернет ва институтни муаммосиз битириб¸ яхши иш топиш ваъда этилган.

Айни пайтда троллар ва троллинг фақат давлат тизимлари эмас¸ балки турли мафкуравий ва диний оқимлар томонидан ҳам бирдек қўлланилаëтган ҳодисадир.

Хусусан¸ ўзбек тилидаги сайтларда уюшган ва мунтазам тарзда демократия ва либерал қадриятларни ëмонлаш¸ бу қадриятларга эргашганларни ҳақоратлашни мақсад қилган гўëки исломий мазмундаги шарҳлар тизими кўпайиб бормоқда.

Сиз¸ Интернет форумларидаги шарҳларни ўқиб¸ туғилажак баҳсларни кузатиб борасизми?

“Қизғин ва эҳтиросли баҳслашувчи”ларнинг ким ва нима мақсадда баҳслашаëтганига эътибор берасизми?

Ўзбек тилидаги сайтлар¸ хусусан¸ Озодликда троллар ва троллингни пайқадингизми?

Қайси мақсад ва мафкурадаги троллар ўзбек тилидаги қайси форумларда энг фаол?

Ўзбек тилидаги троллинг моҳияти билан бошқа тиллардагидан нимаси билан фарқ қилади¸ агар фарқ қилса?

Сиз ҳам троллик қилганмисиз (қиласизми)¸ ëки троллар хуружи нишонига айланганмисиз?

Душанба¸ 23 март куни Тошкент вақти билан оқшомги 7 дан 8 га қадар давом этадиган жонли суҳбатимиз шу мавзуга бағишланди.

Skype манзилларимиз орқали жонли мулоқотда бевосита иштирок этинг!

XS
SM
MD
LG