Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:57

ИД гуруҳи икки юздан зиёд язидийни асирликдан озод қилди


“Исломий Давлат” (ИД) экстремист гуруҳи бир неча ойдан буён ушлаб турилган икки юздан зиёд ироқлик язидийларни озод қилди.

"Биз 227 нафар язидийни қабул қилиб олдик. Улар орасида аёллар ва болалар бор," деб айтди курд кучлари қўмондони генерал-майор Веста Расул AFP ахборот агентлигига.

Рейтерс ахборот агентлигининг хабар беришича, озод этилганларнинг барчаси ё кекса ёки бемор.

Улардан икки нафари насронийдир.

ИД гуруҳи июнь ойида Ироқнинг шимолий ҳудудларини эгаллаб олгач, бошқа динлар вакилларининг юзлаб эркакларини ҳалок этди, аёлларини қулликка сотди ва ёш болаларини Ислом динига ўтишга мажбурлади.

Ироқда юз минглаб инсонлар ўз уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлди.

XS
SM
MD
LG