Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:59

Обама Эрон ядровий битимининг имзоланишига ишонч билан қарамоқда


Барак Обама Панамада бўлиб ўтган Америка саммитида
Барак Обама Панамада бўлиб ўтган Америка саммитида

АҚШ Президенти Барак Обама Эрон ядровий дастурини чеклашга қаратилган якуний келишувнинг имзоланишига ишончи комил эканини айтди.

Панамада 11 апрель куни бўлиб ўтган Америка давлатлари саммитида гапирган Обама якуний келишув Эрон “ғурури”га поймол этмаган ҳолда, асос мақсадларга эришиши мумкинлигини айтди.

Ўтган ҳафта Швейцарияда дунёнинг қудратли давлатлари ва расмий Теҳрон ўртасида Эрон ядровий дастурига оид бошланғич битим имзоланган эди.

Тарафлар 30 июнга қадар якуний битимни ишлаб чиқиши лозим бўлади.

Унга кўра, Эрон ўз ядровий дастурини чеклаши ва эвазига АҚШ, Европа ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Эронга нисбатан қўллаётган молиявий ва энергетика соҳалардаги санкцияларини олиб ташлаши даркор.

Қўшма Штатлар Эронга нисбатан жазо чоралари босқичма-босқич олиб ташланишини билдирган, бироқ эронлик расмийлар, жумладан Эрон Олий раҳбари Али Хоманаий Эронга қарши санкциялар якуний келишув имзоланиши биланоқ олиб ташланиши шартлигини айтади.

Эрон, Қўшма Штатлар, Германия, Франция, Британия, Россия ва Хитой расмийлари яқин кунлар ичида якуний битимга йўл очувчи лойиҳа устида иш бошлайди.

XS
SM
MD
LG