Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:14

Тожикистонда одамларни ИДга ёллашда гумон қилинган туркиялик ушланди


"Исломий Давлат" сафларида жанг қилаётган Тожикистон фуқаролари
"Исломий Давлат" сафларида жанг қилаётган Тожикистон фуқаролари

Тожикистон расмийлари асли афғонистонлик Туркия фуқаросини одамларни “Исломий Давлат” гуруҳига ёллашда гумон қилиб, ҳибсга олди. Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитаси хабар беришича, 16 март куни Тожикистонга турист сифатида келган 50 ёшли Меҳди Ёқуш тез орада кузатувга олинган.

Расмийларга кўра, Ёқуш ғарбий Рўдакий туманидаги асосан ўзбеклар яшовчи қишлоқда турган ва қишлоқ аҳлидан тўрт нафарига Туркияда иш топишга ваъда берган.

Расмийлар кўп ўтмай Ёқуш уларни Сурия яқинидаги турк қишлоғига ерлаштиришни режалаштирганидан хабар топадилар.

Икки ой муқаддам Тожикистон Бош прокурори Юсуф Раҳмонов фаолияти ман қилинган исломий гуруҳлар билан шуғулланувчи махсус марказ иш бошлашини эълон қилганди.

Декабрь ойида Президент Имомали Раҳмон ёш тожиклар Яқин Шарқдаги жангариларга қўшилаётганини эътроф этган ва “Исломий Давлат” экстремист гуруҳини “дунё тинчлигига хавф солувчи замонавий саратон” дея баҳолаганди.

- “Исломий Давлат” жангарилари билан бир сафда бўлган юзлаб тожиклар “мамлакат ичкарисида ҳам беқарорлик келтириб чиқаради, - деб айтганди Имомали Раҳмон.

Март ойида Россия Мудофаа вазирининг муовини Анатолий Антонов Россия Тожикистонда ва Қирғизистондагги ҳарбий базаларини кучайтиришини маълум қилди.

У ушбу қарорни “Исломий Давлат”нинг Марказий Осиёда фаоллашгани билан изоҳлади.

Халқаро Инқироз Гуруҳи ҳисоб-китобларига кўра, ўтган уч йил ичида 2 мингдан 4 мингга қадар Марказий Осиёлик “Исломий Давлат”га қўшилиш учун Сурияга йўл олган.

XS
SM
MD
LG