Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:52

"Қишга тонналаб кўмир, таппи тайëрлашга тўғри келади"


"Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги қишлоқ хўжалигида ўқитувчи ва мастерларга уч ойдан бери ойлик берилмаяпти.

Ўқитувчилар норози бу ҳолдан.

Пластикка пул тушган тақдирда ҳам светга¸ газга кўп миқдорда ушлаб қолишади.

Ҳазораспда апрел ойидан бери газ умуман йўқ. Свет эса бир суткада 5 ëки 6 соат ëнади. Счëтчиклар ишламаган бўлса ҳам (газ¸ свет бўлса ишлайдида) пул ушлаб қолишади.

Ишдан чарчаб келиб чўмилишга ҳаммомга кираман. Сув муздай. Сувни иситадиган Титан ëнмаган. Ëқиш учун газ керак. Газ эса йўқ.

Муздай сувга оëқ-қўлимни ювиб чиқиб кетаман эртага чўмиларман деб. Эртасига эса яна шу аҳвол¸ газ йўқ¸ Титан ëнмаган.

Ҳар кун газ кутавериб жонимга тегиб кетганидан Титанга ўтин ëқдим. Ҳаммаëқ тутун бўлиб кетди.

Ҳадемай қиш ҳам келади. Бу кетишда ҳозирдан уйга тонналаб кўмир¸ таппи олиб қўйишга тўғри келади."

XS
SM
MD
LG