Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:38

LIVE BLOG: Қирғизистондаги парламент сайловлари

4 октябрь куни Қирғизистонда бўлиб ўтаётган сайловга оид хабар, муштарийлардан фото-видео материалларни ушбу LIVE BLOG орқали бериб борамиз. Сайловга оид кузатув ва хабарларингиз бўлса, WhatsApp, Viber, Telegram: + 420 724 971 539, +996 550 528 555 рақамлари, ozodlik@googlegroups.com, ozodlikmail@gmail.com электрон манзиллари, Ozodskype, Ozodovoz, Ozodlikonline скайп манзиллари орқали юборишингиз мумкин!

Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда

Бугун, 4 октябрь Қирғизистонда парламент сайлови бўлиб ўтаяпти. Сайлов илк бор биометрик маълумотлар асосида ўтказилмоқда. Сайловчилар овозини электрон сайлов қутиси автоматик равишда санаб боради. Бироқ, агар партиялар вакиллари асосли даъво билан мурожаат қилган тақдирда, қонунчиликка кўра, бюллетенлар қўлда санаб чиқилиши мумкин.

Қирғизистондаги парламент сайловида 14 сиёсий партия қатнашаяпти. Булар “Замондош”, “Ватан бирдамлиги”, “Ота Макон”, “Олам”, “Ор-Номус”,Қирғизистон социал демократик партияси, “Бутун Қирғизистон-Меҳнат”, “Озодлик”, “Улуғ Қирғизистон”, “Қирғизистон халқлари конгресси”, “Тараққиёт –Прогресс”, “Қирғизистон”, “Республика – Ота юрт” ва “Бир бўл” партияларидир.

Расмий маълумотларга кўра, овоз бериш ҳуқуқига эга сайловчилар сони 2 миллион 761 минг 297 кишини ташкил этади.

Бу сайловчилар эрталаб маҳаллий вақт билан соат 8.00 да бутун Қирғизистон бўйлаб очилган сайлов участкаларида соат 20.00 га қадар овоз беришлари мумкин.

МСК маълумотларига кўра, парламент сайловларини 613 нафар халқаро кузатувчи кузатиб бормоқда.

Иссиқкўлдаги сайлов участкасида фожиа рўй берди

Иссиқкўл вилоятининг Қоракўл шаҳридаги сайлов участкаларидан бирида Қирғизистон социал демократик партиясидан бўлган кузатувчи жон таслим қилди. Бу ҳақда Озодликка вилоят ички ишлар бошқармасидан маълум қилишди.

Фожеий воқеа бугун эрталаб соат 7.20 да 3147-сайлов участкаси жойлашган Горький номидаги мактаб-гимназия биносида юз берди.

Гувоҳларга кўра, участкада жони узилган 55 ёшли Алтинбек Шатенов эрталаб бу ерга ўзини яхши ҳис қилмаган аҳволда келган ва кўп ўтмай юрак хуружидан вафот этган. Жантошев номидаги Қоракўл театрида 30 йил ишлаган Шатенов Қирғизистон халқ артисти унвонига эга бўлган.

Озодликнинг қирғиз хизмати Қирғизистондаги сайлов участкаларидан онлайн трансляция олиб бормоқда:

Сайловчилар давоматини онлайн режимда кузатинг

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси ҳар 4 соатда сайловчилар давомати ҳақида маълумотларни онлайн режимда эълон қилиб бормоқчи. Бу маълумотлар Сайлов ахборот тизими сайтида пешма-пеш эълон қилиб борилади.

Соат 20.00 га қадар сайтда фақат сайловчилар давоматига оид маълумотлар бериб борилади. Сайлов натижаларига доир хабарлар эса бу ерда сайлов участкаларидан илк маълумотлар олинганидан сўнг ёйинланади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG