Линклар

Шошилинч хабар
17 май 2024, Тошкент вақти: 10:57

Жанубий Осиёда зилзила оқибатида ўлганлар сони 150дан ошди

Бугун Ўзбекистонда маҳаллий вақт билан кундузги соат иккидан ўтганда кучли зилзила рўй берди. Зилзила эпимаркази Афғонистон шимоли-шарқидаги Журм шаҳарчасида зилзила кучи 7,5 баллни ташкил этди. Бутун минтақани титратган зилзилага оид тафсилотларни ушбу LIVE BLOG орқали ёритиб борамиз.

Зилзилага оид фото ёки видео тасвирлар бўлса, Озодликка +420724971539 WhatsApp ва Telegram орқали юборишингиз мумкин.

17:27 26.10.2015

Тошкентдан олинган хабарларга кўра, зилзила пайти унинг кучлилигидан қўрққан одамлар уйларини ташлаб кўчага югуриб чиқишган. Ҳатто идора ва ташкилотларда ҳам ишчиларнинг кўчага чиққани кузатилган.

17:36 26.10.2015

Эпимаркази Афғонистонда бўлган зилзила Ўзбекистондан ташқари қўшни Тожикистонда ҳам сезилди. Расмий маълумотга кўра, Тожикистонда зилзила 6 баллни ташкил қилган. Қуйида Душанбе шаҳри аҳолиси билан зилзила ҳақидаги суҳбатларни тинглайсиз:

Душанбеда зилзила кучи 6 баллга етди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:09 0:00

17:54 26.10.2015

26 октябрь куни Афғонистон, Покистон, Ҳиндистонда 7,5 балл, Тожикистонда 6 балл, Ўзбекистонда 5,5 балл кучланишдаги зилзила содир бўлди. Қуйида зилзила содир бўлган ҳудудлар харитаси.

Осиёдаги зилзила содир бўлган ҳудудлар харитаси
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:25 0:00

18:09 26.10.2015

Зилзиладан сўнг Озодликка келган хабарлардан бири:

"Ҳозир бизда ер қимирлади, сезилар сезилмас 14:14 да, 40- 50 сониями қимирлаб тураверди. Шуям менда ваҳима уйғотди. Агар чет элда бўлаётган ер силкиниши (Аллоҳни ўзи асрасин) бизда бўлса нақд юрагим ёриларкан".

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG