Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:18

BahsOnline: Ўзбекистон тинчлиги учун ҳуқуқларингиз чекланишига розимисиз?


BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистонда тинчлик ва осойишталик учун хавфсизлик чоралари қўлланилганда фуқаронинг ҳуқуқлари чекланиши ва бу чекланишларга фуқароларнинг муносабати мунозара қилинди.

Озодлик манбаларининг хабарига кўра, икки ҳафтадан буён Тошкент шаҳри ва вилоятида кечки соат 9 дан бошлаб кучайтирилган паспорт режими жорий қилинган.

Милиция ходимлари пойтахт ва вилоят кўчаларида ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган фуқароларни ушлаб, ички ишлар бўлимига олиб кетмоқда.

Ички ишлар бўлимига олиб келинган ҳужжатсиз шахсларнинг бармоқ излари олиняпти ва уларнинг шахси аниқланяпти. Ҳужжатсиз юрган фуқаролар милиция бўлимларида эрталабгача қолиб кетмоқда.

Бироқ, Тошкентда кечки соат тўққиздан кейин ҳужжатсиз юрган шахсларнинг милиция бўлимига ушлаб олиб кетилиши ҳақида расмий эълон берилмаган.

BahsOnline: Ўзбекистон тинчлиги учун ҳуқуқларингиз чекланишига розимисиз?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:14 0:00

Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси вакиллари хавфсизлик чоралари кучайтирилганини Озодликка тасдиқлаб, бу ҳолатни 3 октябрда Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида содир этилган портлашлар билан изоҳлади.

Расмийлар фикрича, Тошкент шаҳрида исломий қора байроқнинг осиб кетилиши ва турли портлашларнинг содир бўлаётгани шундай тадбирлар уюштириб туришни тақозо қилади ва бу ўринда фуқароларнинг ҳеч қандай ҳуқуқлари чекланмайди.

Аммо, инсон ҳуқуқи ҳимоячиларига кўра, Ўзбекистонда хавфсизлик чоралари ва милицияга берилган ваколатларнинг кучайтирилиши ортидан фуқароларнинг ҳуқуқлари қўпол равишда бузила бошлайди. Ўзбекистон Конституциясида белгилаб қўйилган “фуқароларнинг мамлакат ҳудудида эркин ҳаракатланиши” чеклаб қўйилади.

Хўш, сиз мамлакат тинчлиги учун ҳуқуқларингизнинг чекланишига розимисиз?

Баҳсни қуйида тингланг:

BahsOnline: Ўзбекистон тинчлиги учун ҳуқуқларингиз чекланишига розимисиз?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:59 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG