Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:42

5 миллиард доллар билан келган япон делегацияси шарафига Навоий театридаги ëзув японлаштирилди


Алишер Навоий номидаги театр
Алишер Навоий номидаги театр

Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри деворидаги бино меъмори Алексей Шусев номи битилган лавҳа олиб ташланиб, ўрнига театр қурилишида иштирок этган япон асирларигаҳурмат битилган янги лавҳа ўрнатилди. Лавҳани алмаштириш Япония Бош вазири Шинзо Абенинг Ўзбекистонга ташрифи арафасида амалга оширилди.

Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрининг ён томонидаги ёдгорлик лавҳасидан театр архитектори Алексей Викторович Шусевнинг номи олиб ташланди. Бу иш¸ Озодликка маълум бўлишича¸ Бош вазир Шинзо Абе бошчилигидаги Япония ҳукумати ва 50 дан ошиқ бизнес ширкати вакилларидан иборат нуфузли делегациянинг 24 -26 октябрь кунлари Тошкентга келиши олдидан қилинган.

OZOD-VIDEO: Нега Навоий театридан рус меъмори исми олиб ташланди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:18 0:00

Шу пайтгача театр биносининг ëн деворига осиғлиқ бўлган театр архитектори номига бағишланган лавҳада шундай ёзилган эди:

“Алишер Навоий номидаги ЎзССР Давлат Катта Академик театри академик А.В.Шусевнинг проекти ва раҳбарлиги остида қурилган. 1947й.”

Янги ўрнатилган лавҳада эса академик номи ёзилмаган, унда театр қурилишида иштирок этган япон асирлари тилга олинади:

“1941-1945 йилларда Узоқ Шарқдан депортация қилинган юзлаб япон фуқаролари Алишер Навоий номидаги театр биносининг қурилишига ўз ҳиссаларини қўшганлар.”

Ёдгорлик лавҳаси уч тилда - ўзбек, япон ва инглиз тилларида ёзилган.

Озодлик суҳбатлашган театр мулозимларидан бирининг айтишича, яқинда япон делегациясининг театрга ташрифидан олдин шундай қарорга келинган:

“Яқинда японларнинг катта делегацияси театримизга келган ва театр қурилишида иштирок этган ватандошларига қизиқиш билдирган эди. Меҳмонлар ташрифи олдидан театр ташқарисидаги лавҳани ўзгартиришди”, деди мулозим.

Мулозим театр архитекторининг номи бутунлай ўчириб ташланмаганини таъкидлади:

“Театрнинг архитектори ким эканлиги, уни безашда қайси рассомлар иштирок этгани ҳақида театр ичкарисида алоҳида панно бор”, дейди мулозим.

AsiaTerra.info сайтининг ёзишича, 2015 йилнинг баҳорида театр биноларидаги иккита бронза лавҳа рангли металл изловчилар томонидан ўғирлаб кетилган эди. Бу лавҳаларда театрни безашда иштирок этган ўзбек рассомлари Уста Ширин Муродов, Чингиз Аҳмаров, Т.Арслонқулов каби ижодкорларнинг номлари битилган эди. Янги лавҳада эса бу рассомларнинг номлари ҳам ёзилмай қолган.

1873-1949 йилларда яшаб ўтган рус архитектори Алексей Шусев собиқ иттифоқ ҳудудидаги жуда кўп машҳур бинолар муаллифидир. Владимир Ильич Ленин мавзолейи, Москвадаги жуда кўп баланд қаватли бинолар, Алишер Навоий театри шулар жумласидандир.

Иккинчи жаҳон урушида советларга асирга тушган асирларнинг 23 минг нафари 1945-46 йилларда Ўзбекистонга олиб келинган ва улар Фарҳод ГЭСи, Алишер Навоий театри, Тўқимачилик комбинати, Чирчиқдаги кимё машиналари ва қишлоқ хўжалик машиналари заводлари каби қурилишларда иштирок этган.

Япония Бош вазири бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида икки мамлакат ўртасида қиймати 8,5 миллиард доллардан кўпроқ қўшма лойиҳалар имзоланди.

Икки мамлакат раҳбарлари учрашуви якунида президент Ислом Каримов: "Қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди, шулардан 5 миллиардга яқини Япония сармояларидир," дея баёнот берди.

XS
SM
MD
LG