Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:45

Қозоғистон - Ўзбекистоннинг энг йирик савдо шерикларидан бири


"Туркистон-пресс" миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар яхши ўсиш динамикасига эга.

Бу ҳақда агентлик Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бўрибой Жексембинга иқтибосан маълум қилди.

Қозоғистонлик дипломат сўзларига кўра, Қозоғистон Ўзбекистоннинг энг йирик учта савдо шерикларидан биридир.

2015 йилнинг дастлабки тўққиз ойи якунларига кўра, икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси 2,2 миллиардни ташкил этди, дея таъкидлади Қозоғистон элчиси.

Икки мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқалар 23 йил муқаддам ўрнатилган эди.

Икки мамлакат ўртасида абадий дўстлик ва стратегик шериклик шартнмалари имзоланган.

XS
SM
MD
LG