Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:11

BahsOnline: Одамлар байрамни қандай ўтказишига давлат аралашиши керакми?


BahsOnlineнинг бу галги сонида ўзбекистонликларнинг байрамларни қандай ўтказишига маҳаллий ҳокимларнинг аралашиши, уларнинг ресторан ва кафелар фаолиятига чеклов қўйиши каби масалалар мунозара қилинди.

Самарқанд вилояти ҳокими шаҳарликларга янги йилни ҳар қаерда "санғимай" оиласи даврасида нишонлаш таклифини берди. Ҳоким қарорига кўра, 31 декабрь куни шаҳардаги ресторан, кафе ва барлар ишламайди.

Бундан ташқари бар, кафе ва ресторанларнинг байрамолди кунлари ҳам соат 23 гача қилиб белгилаб қўйилган. Ташкилотларга кўнгилочар тадбирлар учун 400 дан ортиқ одам таклиф қилмаслиги тавсия қилинган.

BahsOnline: Одамлар байрамни қандай ўтказишига давлат аралашиши керакми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:41 0:00

Айни пайтда, Тошкент шаҳар ҳокимияти пойтахтликларга Янги йил байрамини уйларида кутишни тавсия қилмоқда, лекин ресторнларда байрам тантаналарини ўтказишга тақиқ жорий этилмаганини таъкидламоқда.

Ярим расмий нашрларнинг Тошкент ҳокимиятига таяниб хабар қилишича, 31 декабрь куни Тошкент шаҳридаги ресторан ва бошқа кўнгилочар муассасаларда ўтказилиши белгиланган маросимларга тақиқ жорий этилмаган. Ўтган ҳафта матбуотда янги йил кечаси ресторан ва кафеларни ёпиш тўғрисида ёзма буйруқ берилганига оид хабарлар пайдо бўлган эди.

Ўзбекистонда давлат идораларининг фуқаролар кундалик ҳаётига аралашуви, жумладан турли байрамларни қандай кутиб олиши борасида тавсия бериши одатий ҳолга айланган.

Ўзбекистонда оммавий тадбирларни ўтказишни чеклаш анъанаси бир неча йиллардан буён давом этиб келади.

Жумладан, Ўзбекистон мактабларида ҳам битирув кечаларини ресторан ва кафеларда ўтказиш тақиқланган.

Жорий йилда мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойида ҳам ресторан ва кафеларда ифторлик ўтказиш тақиқланди.

Хўш, ҳукуматнинг одамлар байрамни қандай, қаерда ва қачон ўтказишига аралашишига ҳаққи борми?

Баҳснинг аудиовариантини қуйида тингланг:

BahsOnline: Одамлар байрамни қандай ўтказишига давлат аралашиши керакми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:59 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG