Линклар

Ўзбекистонда янги йилгача биометрик паспорт ололмаганлар жаримага тортилмайди


Ўзбекистоннинг янги биометрик паспорти

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Кириш ва чиқиш ҳамда фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг бошлиғи Бадриддин Шорихсиев 2015 йил охиригача биометрик паспорт олишга улгурмаган фуқаролар жаримага тортилмаслигини тасдиқлади.

Бадриддин Шорихсиев бу ҳақда Gazeta.uz веб саҳифаси билан бўлган суҳбат чоғида айтди.

“2015 йилнинг 31 декабридан кейин нобиометрик паспортни биометрик паспортга алмаштиришда, нобиометрик паспорт муддати ўтиб кетмаган тақдирда, жаримага тортилмайди,” – дея таъкидлади Бадриддин Шорихсиев.

Аввалроқ Озодлик Ўзбекистонда нобиометрик паспортларни биометрик паспортларига алмаштириш муддати 2,5 йилга узайтирилгани ҳақида хабар берганди.

Ўшанда Ички ишлар вазирлиги вакили Озодликка паспортларни алмаштириш жараёни 2018 йилнинг 1 июлига қадар давом этишини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG