Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:42

Чагаев матбуот вакили: Руслан мағлубият аламини тортмоқда


5 март куни Грознийда ўтказилган ҳимоя жангида WBA камарини австралиялик рақиби Лукас Браунга ютқазиб қўйган ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаевнинг матбуот котиби Темур Дугазаев Озодлик билан суҳбатда ўзбек боксчиси номидан техник мағлубияти учун узр сўради. Дугазаевга кўра, Чагаев камарини қайтариб олиш учун апрель ойида рақиби билан реванш жангга тушади.

- Руслан Чагаев судя уни муштлашувдан тўхтатганида ғазаби келди. Бундай ғазаб бокс ўйини мутлақ ғалаба билан тугашини билганлар учун тушунарли эди. Аммо биз Оллоҳ иродасига бўйсунган одамлар сифатида сабр қиламиз. Ҳакам устидан аппеляция шикояти ëзмаймиз. Лекин камарни қайтариб олиш учун Руслан Чагаев реванш мусобақаси талаб қилди. Иншоолло Руслан ўз рақибидан қасос олиб, ўзбек мухлислари олдидаги қарзини қайтаради, деди Темур Дугазаев Озодлик билан суҳбатда.

Озодлик мухбири Шуҳрат Бобожон Руслан Чагаев билан Германиядаги жангдан сўнг
Озодлик мухбири Шуҳрат Бобожон Руслан Чагаев билан Германиядаги жангдан сўнг

Шу онда Руслан Чагаевнинг кайфияти қандай деган саволимизга жавоб берган Темур Дугазаев унинг жисмоний жиҳатдан курашга шайлиги¸ аммо руҳан тушкун эканлигини айтди:

- У мағлубият аламини тортмоқда. Лекин Руслан жанг пайтида жуда шиддатли эди. У ринг арқони ëнида зарбага шай бўлиб турганида ҳакам уни тўхтатиб қолди. Буни яхши ëки ëмонлигини баҳолай олмаймиз. Балким шундай бўлгани ҳам яхшидир¸ чунки Русланнинг саломатлигига зарар етмади. Иккинчи тарафдан ҳакам тўхтатмаганида Русланнинг ғалаба дафтарида яна бир музаффар саҳифа очилган бўлар эди. Буларнинг ҳаммаси ўтди. Биз баъзи хатоларимизни ҳам анализ қиляпмиз. Биз реванш-матч талаб қиляпмиз. Келаси жанг апрель ойида Руслан жангга тайëр. Рақибни ҳам омади келди. Руслан уни бурчакка тиқиб муштлаëтганда бонг уни қутқариб қолди. Биз эътиқодли одам сифатида тақдир бу сафар рақибга кулиб боққанини тушунамиз ва кейинги сафар зафар бизга ëр бўлиши учун тайëрланяпмиз¸ деди Руслан Чагаевнинг матбуот котиби Темур Дугазаев.

Эслатиб ўтамиз, 5 март оқшомида Грозний шаҳридаги Спорт Холле Колизей саройида ўтган 13та жангнинг 11тасида "Ахмат" спорт клуби вакиллари ғалаба қилишди. "Кичик Тайсон" лақабли Висхон Мирзабеков ва "Оқ Тайсон" лақабли Руслан Чагаев эса ўз жангларида мағлубиятга учрашди.

Мутахассилар 9 раунд давомида Руслан Чагаев устунлик қилганини қайд этишган. 6 раундда у рақибини полга қулатишга ҳам муваффақ бўлган. 10 раундда эса Руслан Чагаев кутилмаганда зарбани ўтказиб юборди ва нокдаунга учради. У ўрнидан кўтарилган ва жангни давом эттирган бўлсада, Браун рақибига босим уюштирган вақтда жанг рефериси Руслан Чагаевга техник мағлубият ёзди.

XS
SM
MD
LG