Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:29

Покистон Эрон билан иқтисодий алоқаларни кенгайтирмоқчи


Ҳасан Руҳоний ва Навоз Шариф
Ҳасан Руҳоний ва Навоз Шариф

Музокаралар ортидан икки етакчи савдо ва иқтисод бўйича олти келишувни, жумладан, беш йиллик стратегик савдо ҳамкорлиги режасини имзолаш маросимида иштирок этишди.

Хабарларга кўра, музокаралар ортидан Шариф: “Бизнинг савдо ҳамда иқтисодий алоқаларимиз санкциялар сабаб зарар кўриб келади. Биз савдо, иқтисод ҳамда энергия соҳаларида ўзаро алоқаларимизни мустаҳкамлашга келишиб олдик”, дея таъкидлаган.

Исломободга Руҳоний билан биргаликда саккиз вазир, жумладан, нефть, электр токи, саноат соҳаларида фаолият кўрсатувчи вазирлар ҳам келган. Икки кун давом этадиган бу ташриф Эрон етакчисининг Покистонгда охирги 14 йил ичида қилган илк ташрифидир.

Покистон ташқи ишлар вазирлиги музокаралар давомида энергияга муҳтож Покистонга Эрондан табиий газ етказиб берувчи қувур лойиҳасини якунлашга катта эърибор қаратилишини билдирди.

Руҳоний икки мамлакат ўртасидаги савдо кўламини ошириш йўллари ҳамда келажакда Эрон ва Покистон ўртасида эркин савдо келишувини имзолаш масалалари муҳокама қилинганини айтди.

Эрон президенти яна икки тараф Покистоннинг Гвадар порти билан Эроннинг Чоҳбаҳор порти ўртасида денгиз савдосини йўлга қўйишни муҳокама қилганини қўшимча қилди.

Руҳонийнинг бу ташрифига Эроннинг ядровий дастури бўйича мамлакатга қарши жорий қилинган халқаро иқтисодий санкцияларнинг январь ойида бекор қилиниши йўл очиб берди.

Эронга қарши санкциялар Покистонга газ етказиб бериш учун керак бўладиган қувурнинг 800 км узунликдаги қисми учун маблағ топишни мушкуллаштириб қўйган эди.

Бундан ташқари, Вашингтон узоқ йиллардан бери Теҳроннинг ядровий дастури бўйича юзага келган хавотирлар сабаб бир неча миллиард доллар қийматга эга ушбу лойиҳага тўсқинлик қилиб келади.

Хабар қилинишича, Покистон электр токи импортини 75 мегаваттдан 3 минг мегаваттгача кўпайтирмоқчи.

Эрон расмийлари Эрон ва унинг ҳудуддаги рақиби Саудия Арабистони ўртасидаги тангликлар ҳамда Покистоннинг икки мамлакат ўрасида воситачи ролини ўйнаши ҳам муҳокама қилинишини билдирган.

Эрон президенти 26 март куни президент Мамнун Ҳусайн билан учрашади. Бундан ташқари, Руҳонийнинг покистонлик олим ва зиёлилар олдида чиқиш қилиши кутилмоқда.

Ўз ташрифи арафасиида Руҳоний “қўшнилар ҳамда мусулмон дунёси билан яхши алоқалар ўрнатиш бизнинг хорижий сиёсатимизда муҳим ўрин эгаллайди”, деган эди.

Руҳоний билдирувида “Икки мамлакат ўртасидаги алоқалар тарихининг мазкур муҳим даврида Покистон ҳамда Эрон икки мамлакатнинг ўзаро қизиқишларига асосланган ҳолда янги икки тарафлама ҳамкорлик асосини яратиши ўта муҳим, деб ишонаман”, дейилади.

Покистон АҚШ ҳамда шиалар ҳукм сурувчи Эроннинг энг катта рақибларидан бири, суннийлар бошқарувчи Саудия Арабистони билан яхши алоқа қилиб келади.

Покистон ва Эрон ўртасидаги алоқалар эса мураккаброқдир.

1980 йилларда Исломобод ҳамда Теҳрон Афғонистонда совет аскарларига қарши курашган турли гуруҳларни дастаклаган.

Эрондан ташқари энг кўп шиалар яшовчи Покистон кейинроқ Афғонистондаги радикал суннийлар тузган толиблар ҳаракатини қўллаган.

Теҳрон яна “Ал-Қоида”га алоқадор покистонлик жангариларни Эрон ҳудудида ҳужумлар уюштиришда айблаб келади.

Аммо ўтган йили Исломобод Ямандаги ҳутиларга қарши курашувчи Саудия Арабистони етакчилигидаги коалицияни қўллашдан бош тортди. Бу эса Покистоннинг Эрон билан алоқаларини бир оз яхшилади.

Январь ойида Покистон расмийлари Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида келиб чиққан тангликларга барҳам беришга уринди.

Шу йил Покистон мусулмон дунёсидаги терроризмга қарши курашиш учун Саудия Арабистони етакчилигида яратилган ҳарбий коалицияга қўшилишга рози бўлди, лекин ҳарбий иттифоққа қўшин юборишни ўз бўйнига олмади. Эрон ва унинг ҳудудий ҳамкори Сурия эса бу ташаббусга қўшилгани йўқ.

XS
SM
MD
LG