Линклар

АҚШ Европадаги ҳарбийлари сонини яна кўпайтиради


АҚШнинг Европадаги қўшинлари қўмондони Филипп Бредлов.

АҚШ ҳарбий қўмондонлиги кейинги йил бошларида “агрессив Россия”дан ҳимоя воситаларини кўпайтириш мақсадида Шарқий Европага қўшимча 4 мингдан кўпроқ аскар жойлаштирилишини билдирди.

30 март куни АҚШнинг Европадаги қўшинлари қўмондони Филипп Бредлов 2017 йил февралида NATO давлатларида танк бригадаси киритилишини айтди. Унга кўра, Европага киритиладиган ҳарбийлар сони 4200-4700 нафарни ташкил қилади.

Аввалроқ АҚШ мудофаа вазири Эш Картер Европадаги ҳарбий эҳтиёжлар учун 3 миллиард 400 минг доллар маблағ сарфланишини билдирган эди.

NATO давлатлари Россия Қримни аннекция қилгани ва Украинадаги россияпараст айримачиларни қўллаб-қувватлаётгани ортидан Россиядан ҳимоя воситаларини кўпайтиришга ҳаракат қилиб келмоқда. Айни пайтда Европада АҚШнинг 62 минг ҳарбийси бор.

XS
SM
MD
LG