Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:39

Навоз Шариф: Айбдор деб топилсам, истеъфо бераман


Покистон бош вазири Навоз Шариф ўз оила аъзолари офшорларга ноқонуний сармояларни ётқизишда иштирок этгани тўғрисидаги маълумотларни текшириш учун мустақил тергов гуруҳи ташкил этишга рози бўлди. 22 апрель куни бош вазир комиссия хулосаларини тан олишини, ҳатто лозим бўлса истеъфога чиқишини билдирди.

Шариф оиласининг офшор ҳисоблари Панамадаги Mossack Fonseca & Co. адвокатлик ширкатининг махфий ҳужжатлари сиздирилганидан кейин маълим бўлди.

Ҳужжатлар жаҳон давлатлари раҳбарлари ва бойларнинг катта қийматга эга маблағларни қандай қилиб солиқ ва жамоатчиликдан беркитганини фош қилди.

Ҳужжатларда Шарифнинг қизи Марям, ўғиллари Ҳасан ҳамда Ҳусайн офшор ҳисоблари эгаси ўлароқ кўрсатилган.

Шариф аввалроқ нафақага чиққан судьяни тергов комиссияси этиб тайинлашини эълон қилган эди.

Аммо вазирнинг бу қарорини мухолифатчи сиёсатчилар, жумладан, Имрон Хон танқид қилиб, комиссия Олий суд томонидан тузилишини талаб қилишди.

Шариф 30 йиллик сиёсий фаолияти давомида ҳеч қандай айб иш қилмаганини айтмоқда. Вазир уч марта сайлангани аҳолининг ўзининг “тоза ва очиқ” сиёсатига бўлган ишончини кўрсатишини айтди.

Шариф аввал ўтказилган коррупция тафтишларида ҳам айбсиз деб топилганини айтиб, ўзига қўйилаëтган коррупция айбловларини рад этди.

Шариф ўз танқидчилари ҳақида “улар халққа хизмат қилиш ўрнига асоссиз айбловларга жавоб беришимни хоҳлайдилар”, деди.

“Агар мен ва менинг оила аъзоларимга қўйилаётган айбловлар ўз тасдиғини топса, кечиктирмасдан истеъфога чиқаман”, дея сўзини давом эттирди бош вазир.

22 апрель куни Панама расмийлари Mossack Fonseca & Co. ширкатига тегишли бинони тинтув қилиб, майдаланган ҳужжатлар шаклидаги далилларни қўлга киритгани ҳақида хабар қилинди.

(Нодир Отаев таржимаси)

XS
SM
MD
LG