ШҲТ саммити боис қамоқхоналар 10 кунга “ёпиб” қўйилади
Мамлакатдаги барча қамоқхоналар ва тергов изоляторларида 20 июндан бошлаб 10 кун давомида маҳкумларга қариндошлари билан кўришиш тақиқланади.
Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилар ташаббус гуруҳи хабарига кўра, бу чеклов 23-24 июн кунлари Тошкентда ўтиши режаланган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити хавфсизлиги билан боғлиқдир.
“Тошкентда кўрилаëтган хавфсизлик чоралари Шанхай диктаторларининг “паранойяси”
Озодликнинг “Қурултой” дастурида Ўзбекистон¸ Қозоғистон ва Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати собиқ зобитлари айни кунларда Тошкентда ШҲТ саммитига ҳозирлик доирасида кўрилаëтган чораларни муҳокама қилди.
Ўзбек зобитининг сарлавҳага чиқарилган баëнотига жавобан қирғиз полковниги¸ “ўндан ошиқ давлат президенти хавфсизлигини кафолатлаш учун хавфсизлик хизматлари лозим топган чорани қўллашга ҳақли”¸ дея эътироз билдирди.
Тошкентда пропискасизларга 400 минг жарима солинмоқда
Тошкентда ШҲТ саммити олдидан паспорт режими янада кучайтирилиб, кечки соат 9 дан сўнг паспортсиз юрганлар ва пойтахтда қайддан ўтмаганлар қўлга олиниб, 393 минг сўмдан жарима солинмоқда.
Паспорт режими нишонига айланиб қолган вилоятликлар пойтахтда вақтинчалик қайд ёпилгани, 1 ойлик қайд ҳақида берилган шапалоқдеккина ҳужжат инобатга олинмаётганидан шикоят қилмоқда. Тошкент шаҳар ИИБ расмийлари эса вилоятликларга ШҲТ саммити ўтгунига қадар уйига кетишни тавсия қилмоқда.
Ўзбек милицияси ШҲТ саммити хавфсизлиги учун машғулот бошлади
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ШҲТ саммити пайти хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўқув машғулотларини бошлади.
Вазирлик хабарига кўра, махсус тактик ўқув-машғулотлари ШҲТ саммити олдидан фавқулодда ҳолатлар олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида ўтказилмоқда.
Хабарда ушбу тадбир бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ўтказилаётгани ҳам айтилган.
ИИВнинг ушбу машғулотлари қай кўринишда ўтаётгани очиқланмаган. Лекин машғулотлар саммит тугагунига қадар давом этиши айтилган.