Линклар

Шошилинч хабар
26 феврал 2026, Тошкент вақти: 11:41

ШҲТ президентлари келди - Тошкент ички-ташқи чегарасини тўлиқ ёпди

Тошкент саммитнинг илк кунида:

- 23 июнь куни ШҲТ саммитига келган президентларни бир-бир қарши олган пойтахт марказида эрталабки соат 10дан автотранспорт, соат 13дан жамоат транспорти қатнови чекланди;

- аксар ташкилот ходимларига икки кунлик таътил берилди. Ҳокимият органлари, банк, шифохона, поликлиника ва маиший хизмат кўрсатиш ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг бир қисми ишга чиқди;

- шаҳар марказидаги умумий овқатланиш муассасалари, хусусий дўконлар ҳам ёпилди. Уларнинг эшикларида "икки кунлик таътил"га чиқилгани ҳақида эълонлар осилди;

- шаҳардаги бозорлар ҳаммаси аввалги режимда ишлади. Ҳатто, олий даражадаги меҳмонлар қолаётган марказга Олой бозори очиқ турди;

- кечга яқин пойтахтнинг марказий кўчаларида пиёдалар қатнови ҳам чекланди. Кўчаларда ИИВ ходимлари сони аввалгидан сезиларли равишда оширилди;

- куннинг биринчи ярмида шаҳарга Тошкент вилоятининг Қибрай, Чирчиқ ва Тўйтепа туманларидан кирувчи йўллар ёпилди, чиқиш йўллари очиқ қолди. Куннинг иккинчи ярмида эса кириш-чиқиш тўлиқ ёпилди;

- шунингдек, 20 июнь кунидан буён Ўзбекистоннинг Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон билан чегаралари ёпиқлигича қолмоқда. Чегараларнинг 25 июндан очилиши айтилган.

18:00 14.6.2016

Аэропортлар ҳам одатдагидай ишлайди

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси ҳам ШҲТ муносабати билан парвозлар графигига ўзгартириш киритилиши ҳақидаги хабарларни инкор қилди.

Аиваширкат баёнотига кўра, ҳаво парвозлари йўналишлари ва графигида ҳеч қандай ўзгартириш йўқ. Парвозлар жадвали тўлиқ равишда амалга оширилади. Маҳаллий ва халқаро рейслар учун аивачипталар сотиш ҳам давом этмоқда. Саммит пайти бирорта ҳам рейс бекор қилинмайди.

17:34 14.6.2016

Вокзаллар ёпилиши инкор қилинди

Бугун "Ўзбекистон темир йўллари" ширкати ШҲТ саммити муносабати билан темир йўл вокзаллари ёпилиши ҳақидаги хабарни инкор қилди.

Ширкат баёнотига кўра, маҳаллий ва халқаро йўналишлардаги бирорта ҳам поездлар графигига ўзгартириш киритилмайди.

Ўтган ҳафта пайдо бўлган хабарларда 16 июндан бошлаб 24 июлгача ШҲТ саммити муносабати билан пойтахтга кириш-чиқиш чекланиши, жумладан, поездлар қатнови тўхтатилиши айтилган эди.

17:09 14.6.2016

14 июнь куни Тошкентга кириш чекланмади

Тошкентдан олинган хабарларга кўра, сешанба куни пойтахтга кириш-чиқиш бемалол бўлган.

Озодлик Қашқадарёнинг Ғузор туманидан Тошкентга таксида меҳмонга келганлар билан 14 июнь куни суҳбатлашди.

Уларнинг айтишича, Тошкент шаҳрига кириш постларида ҳар-бир машина синчиклаб текширилмоқда, лекин келаётганларнинг барчаси пойтахтга киритилаяпти.

16:36 14.6.2016

Тошкент кўчаларига светодиодли чироқлар ўрнатилди

Тошкентликларга кўра, ШҲТ саммити муносабати билан пойтахтнинг марказий кўчалари фасадини безаш ишларидан миннатдор бўлганлар ҳам анчагина.

“Кичик ҳалқа йўли, президент трассаси, Буюк ипак йўли, Амир Темур кўчаларига фосфорли чироқлар ўрнатилди. Улар тунда машина ёруғида нур қайтаради. Жуда чиройли кўринади”, дейди тошкентликлардан бири.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG