Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:08

Афғонистон жанубида Толибон жангарилари йигирмадан кўпроқ одамни ўғирлаб кетди


Афғон расмийларининг айтишича, Ҳелманд вилоятида Толибон жангарилари йигирма нафардан кўпроқ одамни ўғирлаб кетганлар.

Ҳодиса 21 июнь тонгида Ҳелманд вилоятининг Вашир туманида юз берган.

Вилоят ҳокимининг сўзчиси Умар Звок сўзларига кўра, ўғирлаб кетилган одамлар бир автобус ва икки юк машинасида Қандаҳор шаҳридан Ҳирот шаҳрига кетаётган бўлишган.

Афғон расмийлари фикрига кўра, улар Толибоннинг асосий таянч нуқтаси - Ҳилманд вилоятининг Маржа туманига олиб кетилган бўлиши мумкин.

Гувоҳларнинг айтишича, автобусни тўхтатган жангарилар Афғонистон Миллий Армияси либосида бўлганлар ва дастлаб 60 кишини қўлга олганлар.

Уларга кўра, аёллар ва болалар кейинчалик қўйиб юборилган.

Толибон чиқарган баёнотдан маълум бўлишича, жангарилар афғон расмийларини қидирмоқда ва Кобул ҳукуматига ишламаган шахслар қўйиб юборилади.

Баёнотда таъкидланишича, қолганлар, Толибон таъбирида айтганда, “Исломий адолатга рўбарў бўлишади”.

XS
SM
MD
LG