Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2019, Тошкент вақти: 15:32

Қирғизистонда ҳукмрон коалиция тарқатилади, ҳукумат истеъфоси кутилмоқда


Қирғизистон парламенти.

Қирғизистон парламентидаги ҳукмрон коалициядан президент Атамбаев мансуб бўлган социал –демкоратлар партияси фракциясининг чиқиши муносабати билан коалиция тарқатилади. Бу эса ҳукмрон партиялар сиёсий масалаларда, жумладан, Конституцияга ўзгартириш киритиш масаласида муросага кела олмаганини ҳамда қирғиз ҳукуматининг истеъфога чиқарилишини, парламент спикери алмаштирилишини англатади. Социал-демократлар раҳбарияти 24 октябрда ҳукмрон коалициядан чиқишларин эълон қилди.

Қирғизистон парламентидаги ҳукмрон коалиция таркибига кирган Социал-демократлар фракцияси раҳбари Иса Ўмуркулов 24 октябрда фракция коалициядан чиқишга қарор қилгани ҳақида баёнот берди. Унга кўра, бу ҳақда парламентнинг 26 октябрда ўтадиган навбатдаги сессияда расман эълон қилинади ва ҳукмрон коалиция тарқатилади.

-Сўнгги пайтлардаги воқелар, қарама-қаршиликлар ҳукмрон коалиция ичида мухолифат борлигини аниқ кўрсатди. Ҳукмрон коалициянинг ярми мухолифатга айланиб қолса, унда бундай коалициянинг умри қисқа бўлади. Шунинг учун биз мана шундай қарорга келдик, -деди Иса Ўмуркулов.

Парламентдаги ҳукмрон коалиция Социал-демократлар, “Ата Мекен”, “Киргизстан” ва “Ўнугуу-Прогреес” партиялари фракцияларидан иборат эди. “Республика-Ата Журт” ва “Бир бўл” фракциялари эса мухолифатда қолганди.

Сўнгги ойларда ҳукумрон коалицияда президент Алмазбек Атамбаев ташаббуси билан Конституцияга ўзгартириш киритиш ташаббуси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган, ҳукмрон коалициядаги фракцияларнинг бир қисми Бош Қонунга ўзгартиришлар киритилишига кескин қарши чиқаётган эди.

Парламентнинг ўтган ҳафтадаги сессиясида Қирғизистон Конституциясининг асл нусхаси йўқолгани ва президент маъмурияти асл нусха сифатида ҳукуматнинг “Эркин Тоо” газетасида босилган нусхани қабул қилаётгани маълум бўлганидан сўнг ҳукмрон коалициядаги кескинлик янада кучайган.

Ҳукумрон коалиция таркибига кирган “Ата Мекен” фракцияси раиси Ўмурбек Текебаев социал-демократларнинг коалициядан чиқиш қарорига муносабат билдирар экан, бу қарорни нафақат коалиция ичидаги келишмовчиликлар, балки асосий қисми социал-демократлардан иборат бўлган ҳукуматнинг муваффқақиятсизлиги билан ҳам боғлади.

-Социал-демкоратлар коалициядан чиқар экан, бош вазирнинг фаолиятига баҳо бериб, ҳукуматнинг фаолиятига баҳо бериб: “Ҳукуматнинг бугунги таркиби замон талабига жавоб бермайди, бу ҳукумат олдига қўйилган мақсадларга эириша олмади”, деган хулосани ҳам эълон қилса жуда ўринли бўлар эди, -деди Ўмурбек Текебаев.

Қирғизистон парламентидаги ҳукмрон коалициядан президент Атамбаев мансуб бўлган социал –демократлар фракциясининг чиқиши қирғиз ҳукуматининг истеъфога чиқарилишини ва парламент спикери алмаштирилишини ҳам англатади.

Социал-демократлар ҳукмрон коалицияни тарк этганлари ҳақида парламентнинг чоршанба куни ўтадиган йиғилишида расман маълум қилганларидан сўнг ҳукумат истеъфо беради. Бир неча ҳафта ичида ташкил қилинадиган янги ҳукмрон коалиция эса парламентнинг янги спикерини ва ҳукуматни сайлайди.

Агар бир неча ҳафта ичида депутатлар ҳукмрон коалиция туза олмаслар, у ҳолда сиёсий инқироз юзага келиб, парламент тарқатилиши мумкин.

Шарҳларни кўринг (2)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG