Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:24

Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов АҚШда вафот этди


Ўзбекистон Халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов 5 ноябрь куни эрталаб АҚШнинг Хюстон шаҳрида 75 ёшида вафот этди. Шоир пайшанба куни кечқурун буйраклари фаолиятдан тўхтагани учун комага тушган ва АҚШнинг Хюстон шаҳридаги шифохонага ётқизилган эди.

Бу ҳақда хабар берган "Дунё ўзбеклари" веб сайти муҳаррири Исмат Хушевнинг айтишича, Абдулла Ориповнинг жони шанба куни эрталаб соат 5.45да узилган:

“Кеча 3 ноябрь куни кечқурун кутилмаганда ҳушидан кетиб қолган улуғ шоирни оила аъзолари “тез ёрдам” машинасида ўзи анчадан буён даволанаётган махсус шифохонага олиб боришган. Ҳозир, Абдулла ака, сунъий аппарат ёрдамида нафас олаётган эди,” деди Исмат Хушев Абдулла Орипов оиласи аъзолари берган хабарга таяниб.

Uzbekistan - people's poet of Uzbekistan, Hero of Uzbekistan Abdulla Oripov
Uzbekistan - people's poet of Uzbekistan, Hero of Uzbekistan Abdulla Oripov

75 ёшли Ўзбекистон Давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов икки ойдан буён Қўшма Штатларнинг Техас штатида қизи Мавлуда Орипованинг уйида меҳмонда эди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:23:44 0:00
Бевосита линк

Исмат Хушев Қўшма Штатлардаги Ўзбекистон элчихонасидан бирон киши ҳозирга қадар Абдулла Ориповдан хабар олмаганидан шикоят қилди:

“Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ва консуллиги Абдулла аканинг аҳволига бефарқ қолаётгани кишига алам қилади,” деди Исмат Хушев Озодлик билан суҳбатда.

Ўтган йил Озодлик билан суҳбатда шоирнинг ўзи шогирдлари ва мухлислари томонидан унутилганидан шикоят қилганди.

Uzbekistan - people's poet of Uzbekistan, Hero of Uzbekistan Abdulla Oripov
Uzbekistan - people's poet of Uzbekistan, Hero of Uzbekistan Abdulla Oripov

Абдулла Орипов Қашқадарё вилояти Косон туманидаги Некўз қишлоғида деҳқон оиласида 1941 йили дунёга келди.

Ўрта Осиё Давлат дорилфунуни (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика бўлимига кириб, 1963-йилда тамомлади.

1963 йилдан буён турли нашриётларда муҳаррир, Ёзувчилар уюшмасида котиб, Бутуниттифоқ Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш идорасининг Ўзбекистондаги раҳбари вазифаларини бажарди.

Абдулла Ориповнинг талабалик йилларида яратилган шеърлари республика вақтли матбуотида чоп этилди. 1965-йилда биринчи шеърлар тўплами — «Митти юлдуз» китоби чоп этилди, шундан буён шоирнинг «Кўзларим йўлингда» (1967), «Онажон» (1969), «Руҳим» (1971), «Ўзбекистон», «Қасида» (1972), «Хотирот» (1974), «Юртим шамоли» (1974), «Ҳайрат» (1979), «Ҳаким ва ажал» (1980) «Нажот қалъаси» (1981), «Йиллар армони» (1983) шеърий тўпламлари босилди.

Абдулла Орипов Дантенинг «Илоҳий комедия» асарини ўзбек тилига ўгирди, Некрасов, Украинка, Шевченко асарларини ҳам она тилига таржима қилди.

Ижодкорнинг шеърий мажмуалари рус ва бошқа тилларга таржима қилинган ва алоҳида китоб ҳолида нашр этилган.

XS
SM
MD
LG