Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:20

Тошкент метросининг битмай қолган йўналишида қурилиш ишлари бошланди


Озодлик мобил мухбирининг хабар беришича, Тошкент метросининг битмай қолган йўналишларида қурилиш ишлари бошланди.

Хусусан, метронинг Юнусобод йуналишидаги "Файзулла Хўжаев", "Юнусобод" ҳамда "Туркистон" бекатлари қурилиши устида иш жадал кетмоқда.

Юнусобод йўналишидаги мазкур станциялар қурилиши кўп йиллардан бери тўхтаб қолганди.

Муваққат президент Шавкат Мирзиёев 20 сентябрда охирида бу ишни давом эттириш ҳақида топшириқ берди.

Қурувчиларга кўра, станциялардан бири Юнусобод деҳқон бозори ёнида, яна бири эса ундан бир километрча нарида жойлашади.

Шу билан Юнусобод метро йўналиши охирига етиши эътиборга олинса, бу ерда поездлар турадиган депо пайдо бўлади ва у Тошкент ҳалқа йўли яқинидаги “Уч қаҳрамон” буюм бозори ўрнида қурилиши тахмин қилинмоқда.

Янги метро станциялари қачон ишга тушиши ҳақида ҳозирча ҳеч қанақа маълумот йўқ.

Тошкент метросининг Юнусобод йўналишини барпо этиш ишлари 1988 йилда бошланган эди.

Бироқ 2001 йилнинг сентябрида метронинг ушбу йўналишини лойиҳалаштириш ва қуришда мураккабликлар пайдо бўлгани оқибатида, қурилиш ишлари тўхтатиб қўйилган эди.

Мураккабликлар метро туннели ва бекатлари жойлашган жойлар каналлар ва Бўзсув остига тўғри келгани билан боғлиқ.

Бундан ташқари, метро қурилишига ер остиданг ўтган кўплаб муҳандислик коммуникациялари ҳам халақит берган.

XS
SM
MD
LG