Линклар

Шошилинч хабар
23 август 2019, Тошкент вақти: 01:05

Полиция Берлин бозоридаги юк машинаси воқеасини "терроризм"га боғлади (ВИДЕО)


Юк машинаси Берлиндаги бозорга юриши натижасида 9 киши ҳалок бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:04 0:00

Юк машинаси Берлиндаги бозорга юриши натижасида 9 киши нобуд бўлди

Душанба оқшомида Германия пойтахтида юк машинаси рождество бозорига тўпланган оломон устига юриши натижасида 12 киши ҳалок бўлган, камида 50 киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда Берлин полицияси маълум қилди.

The Berliner Zeitung газетасининг хабар қилишича, кеча оқшом юк машинаси автомобиль йўлидан чиқиб, Кайсер Вилгельм черкови атрофидаги бозор томон юрган.

Полиция эълон қилган маълумотга кўра, бозор ёнида бир киши ҳибсга олинган.

Берлинда одамлар устига юк машинасини ҳайдаганликда гумонланувчи ҳибсга олинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:11 0:00

​Полиция сўзчисининг N24 каналига билдиришича, юк машинасида бўлган икки ҳайдовчидан бири зарбадан ўлган, бошқаси ҳибсга олинган.

Ҳодиса тасодифийми ёки қасддан уюштирилган ҳужумми - ҳозирча маълум эмас. Бироқ тергов жараёнига яқин олмон махфий хизмат мулозимига кўра, ҳодиса террор хуружи ўлароқ тергов қилинмоқда.

Германиядаги айрим ахборот воситалари ҳодиса жойидаги полиция ходимлари сўзларига таянган ҳолда буни “уюштирилган ҳужум”, деб атаган.

DPA ахборот агентлигининг куч ишлатар идоралардаги манбасига таянган ҳолда хабар қилишича, ҳодисада гумонланган шахс Германияга Афғонистон ёки Покистондан келган муҳожир бўлиши мумкин.

Польшанинг TVN24 телеканали одамларни босиб кетган юк машинаси Польша автотранспорт ширкатига тегишли бўлган. Ширкат хўжайини Ариель Зуравски журналистларга бу машина ҳайдовчисидан якшанба куни тушдан бери дарак бўлмагани, унинг уяли телефони ўчиқ бўлаётганини айтган. Германия полицияси юк машинаси олиб қочилган ёки эмаслигини текширмоқда.

Берлиндаги нохуш ҳодиса ортидан июль ойида юк машинаси ҳужумини ўз бошидан ўтказган Франция расмийлари рождество бозорлари уюштирилаётган жойларда хавфсизлик чораларини кучайтирдилар. Ёзда Франциянинг Ницца шаҳрида юк машинаси воситасида амалга оширилган ҳужум оқибатида 86 киши ҳаётдан кўз юмганди.

Оқ уй Берлинда юк машинаси билан боғлиқ нохуш ҳодисани муҳтамал террор хуружи ўлароқ қоралаб чиқди.

XS
SM
MD
LG