Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:30

Обама ракетага қарши мудофаа тизими яратиш ҳақидаги қонунни имзолади


АҚШ президенти Барак Обама жума куни космосда жойлашадиган ракетага қарши мудофаа тизимини ишлаб чиқишга маблағ ажратиш хусусидаги қонун лойиҳасини имзолади.

2017 йилдаги миллий мудофаа харажатлари асосан ракетага қарши миллий мудофаа тизимини кенг қамровли тадқиқот қилиш ва уни синаб кўришга йўналтирилган икки низомга киритилган.

Уларнинг бирида КХДР ёки Эрон сингари давлатлардан бўладиган эҳтимолий чекланган ҳужумлардан мудофаанинг янги тизимларини яратиш ва иккинчисида эса космосда жойлашадиган "ракетага қарши тизимнинг тадқиқоти, тараққиёти, синови ва унга баҳо бериш"ни бошлаш ҳақида топшириқ берилган.

The Los Angeles Times газетасининг ёзишича бу АҚШнинг ҳар қандай кичик ва кенг қамровли ракета ҳужумларидан ҳимояланиш учун янги технологиялардан фойдаланишга тайёр эканлигидан дарак беради. Бошида бу лойиҳани танқид қилган Обама, энди унга вето қўйишни ўзига эп кўрмади.

Бу лойиҳа танқидчиларига кўра, ракетага қарши самарадор тизимни яратиш имконсиз, унга бўлган уринишлар эса қуролланиш пойгасини келтириб чиқариши мумкин. Таркибида америкалик қонун чиқарувчилар кўп бўлган лойиҳа тарафдорлари эса ядровий қурол ва технологияларга эга кўп давлатлар томонидан бўлиши мумкин бўлган ҳужумга АҚШ ҳар доим тайёр туриши лозимлигини таъкидлашмоқда.

XS
SM
MD
LG