Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:50

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига Саъдулла Ҳакимов раис этиб сайланди


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Саъдулла Ҳакимов Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасига раис этиб сайланди.

ЎзА маълумотига кўра, Ҳакимов уюшманинг навбатдан ташқари конференциясида ушбу лавозимга сайланган.

Ҳакимов Каримов даврида президент маъмуриятида ахборот йўналишига масъул бўлган.

У 2010-2014 йиллари "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасининг бош муҳаррирлик қилган.

Ҳакимов зиммасига “оммавий ахборот воситаларини том маънода халқ минбарига айлантириш, соҳа ходимларининг фаолиятига замонавий журналистиканинг янги услуб ва усулларини жорий этиш” каби вазифалар юклатилгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG