Линклар

Шошилинч хабар
03 май 2024, Тошкент вақти: 13:40

Доналд Трамп АҚШнинг 45-президенти сифатида қасамёд қилди

Ноябрь ойидаги президентлик сайловида ғолиб чиққан Доналд Трамп бугун Вашингтон вақти билан 12.00да Капитолий биноси олдида қасамёд қилади ва АҚШнинг 45-президентига айланади. Расмийларнинг билдиришича, янги президент қасамёди муносабати билан шаҳарга 900 мингга яқин одам келиши мумкин. Шаҳарни 28 минг полициячи назорат қилмоқда. Озодлик радиоси кун давомида АҚШдаги инаугурация маросимини жонли ёритиб боради.

17:20 20.1.2017

Трамп Американи бирлаштиришни ваъда қилди

АҚШнинг сайланган 70 ёшли республикачи президенти Доналд Трамп бугун Вашингтондаги Капитолий биноси олдида маҳаллий вақт билан 12.00да қасамёд қилади ва мамлакатнинг 45-инчи президенти сифатида вазифасига киришади.

Инаугурацияси арафасида қилган чиқишида Трамп “ҳақиқий ўзгаришларни” олиб келишни ҳамда бўлинган давлатни бирлаштиришни ваъда қилди.

Сўнгги саккиз йилда икки муддат АҚШ президенти бўлган демократ Барак Обаманинг президентлик ваколати тугайди ва рафиқаси Мишел билан бугун Оқ уйни тарк этади

17:24 20.1.2017

Норозиликлар

Вашингтонда президент инаугурацияси бўлаётган бир пайтда ва дам олиш кунлари АҚШда камида учта аксил-Трамп намойиш ўтказилиши режалаштирилган. Энг катта намойиш “Аёллар марши” деб аталади ва 21 январга режалаштирилган. Трампни қўлловчилар эса камида бир намойиш ўтказади. Трампни қўлловчи бир гуруҳ мотоциклчи 20 январь куни намойишга чиқмоқчи.

17:40 20.1.2017

Трамп энг паст рейтинг билан иш бошламоқда

Доналд Трамп сайловда ғолиб чиқишига қарамай у охирги 25 йил ичида энг паст рейтинг билан иш бошлаётган президентдир.

Gallup ижтимоий маркази шу ой бошида ўтказган сўров америкаликларнинг 55 фоизи Доналд Трампга манфий қарашда эканини кўрсатмоқда

2009 йилда Барак Обама президент сифатида вазифасига киришганида унга нисбатан манфий қарашда бўлганлар АҚШда 18 фоиз эди.

АҚШнинг сайланган вице-президенти Майк Пенсга нисбатан манфий қарашдагилар Трампга қараганда камроқ, 37 фоизни, ижобий қарайдиганлар эса 40 фоизни ташкил этади.

17:46 20.1.2017

Доналд Трампнинг инаугурация кунидаги илк твити

"Ҳаммаси бугун бошланади. 11.00да қамаёд маросимида кўришгунча. Ҳаракат давом этади-ишга киришамиз!".

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG