Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:47

25 йил ичида илк бор Душанбедан учган йўловчи учоғи Тошкентга келиб қўнди


10 февраль куни Тожикистон пойтахти Душанбедан учган учоқ Тошкентга келиб қўнди. Бу 25 йил ичида Тожикистондан Ўзбекистонга келган биринчи йўловчи учоғидир. Бу ҳақда Somon Air авиакомпанияси матбуот хизмати хабар берди.

Авиакомпания мулозимининг Озодлик радиосига айтишича, бугунги парвоз синов парвозидир. Ширкат 20 февралдан бошлаб Тошкентга мунтазам қатновларни йўлга қўйишни режалаштирган.

Бугун Тошкентга келган учоқда Тожикистон авиация тизими делегацияси, журналистлар ҳамда 14 оддий йўловчилар бор эди.

25 йил ичида илк бор Душанбедан учган йўловчи учоғи Тошкентга келиб қўнди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:29 0:00

Душанбе аэропортида йўловчилар Тошкентга учадиган рейсга регистрациядан ўтмоқда.
Душанбе аэропортида йўловчилар Тошкентга учадиган рейсга регистрациядан ўтмоқда.

Қишки мавсум якунига қадар рейслар ҳафтасига бир марта — душанба кунларида амалга оширилади.

Душанбедан Тошкентга рейс учун чипталар нархи 140 доллар қилиб белгиланди.

"Сомон эйр" ширкатининг бугунги Тошкентга парвози синов рейсидир.
"Сомон эйр" ширкатининг бугунги Тошкентга парвози синов рейсидир.

Ёзги парвозлар жадвалида ҳафталик рейслар сони биттага кўпайиб, душанбадан ташқари, пайшанба куни ҳам қатнов амалга оширилади.

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар 1992 йилда, қўшни давлатда юзага келган нотинч вазият туфайли тўхтатилган эди.

Айни пайтда Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида виза режими сақланиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG